Йигит: — Менга турмушга чиқсанг, дунёни исталган шаҳарида дам оласан Қиз: — Ундай бўлса, розиман! Тўйдан кейин. Йигит: — Мана, хоҳлаган жойда дам ол! Қиз: — Бу нима? Йигит: — Дунё харитасини расми туширилган гилам!
Она кўчада юришни яхши кўрадиган ўғлига дебди: — Қаерга кетаётганингни айтиб кет! Қаердан қидиришни билайлик!!! Ўғли: — Ойи мен 1 та ипотека ва 3 та кредит олганман. Ерни тагидан бўлса ҳам топиб олишади, хавотирланманг!
— Хотин, бу йил таътилимни 20 йил аввалгидек ўтказмоқчиман. — Ахир сиз билан 19 йилдан бери бирга яшаймиз-ку. — Ҳамма гапни тушундинг хотин!
Дугоналар: — Эрингни туғилган кунига қандай совға қилдинг? — Ўша куни эрим билан уришмадим.
Ёш бола бир қоғозни қора рангга бўяб, 3 та қизил нуқта қўйибди. Боғча опаси: — Нима бу? - дебди. — Учта негр сигарет чекиб ўтирибди, - дебди болакай.
Хорижлик жиноятчига суд жараёнида таржимондан фойдаланаётган экан: Прокурор: — Айт! Пулларни қаерга беркитдинг? Таржимон таржима қиляпти: — Пулларни қаерга беркитганингни сўрашяпти. Жиноятчи: — Айтмайман! Таржимон: — Айтмас экан. Прокурор: — Агар айтмасанг, сени ўлимга ҳукм қиламиз. Таржимон таржима қиляпти: — Айтсангчи! Бўлмаса ўласан! Жиноятчи: — Пулларни фалон жойга беркитганман. Таржимон яна таржима қиляпти: — Ўлдираверинглар! Айтмайман деяпти.
Умримда биринчи мартта хорижга дам олиш учун коронавирус сабабли бора олмаяпман! Олдинлари пулим йўқлиги учун бора олмасдим.
Болакай уйда хафа бўлиб ўтирса, ойиси сўрабди: — Нега хафасан ўғлим: — Карантин менга жуда қимматга тушди. Қанча соф фойдадан қолиб кетганимни билсангиз эди...! - дебди болакай. Онаси: — Қанақа фойда? - сўрабди онаси ҳайрон бўлиб. — Биласизми ойи, шу кунларда рамазон айтиб қанча пул топардим, - дермиш болакай.
Кунингни яхши ўтиши об-ҳавога эмас, ёнингдаги инсонларга боғлиқ.
Баъзида будильник уйғонишга ёрдам беради. Лекин кўпинча ухлашга ҳалақит беради.
90 91 92 93 94 ... 507