Бир куни афанди уйида ўтирса, ёнидаги хонадан шовқин эшитилибди. Афанди милтиғини олиб хонага кирса, бурчакда қоп-қора нарса турганмиш. Милтиқ билан "пақ" этиб отибди. Қараса, ўзини чопони девордаги михда илиниб турган экан.
Шунда афанди "Э ҳайрият-ей, яхшиям ичида ўзим йўқ эканман", - дебди.
— Озгина сабр қилинглар! Уйингиз исиб қолади.
— Ие, газ келадими?
— Йўқ, баҳор келади.
Хотин эрини машинасини ҳайдаб кўрмоқчи бўлиб ўтирибди. Қараса оёқ тагидаги тепки 2 та экан.
— Мен бу машинани ҳайдай олмайман. Автомактабдаги машиналарда 3 та тепки бор эди-ку, - дебди хотини асабийлашиб.
Эри унга:
— Менда автомат! - деса, хотини баттар асабийлашиб:
— Мени қўрқитманг!!! - дебди.
— Маошинг қанча?
— 100 доллар.
— Вой тентак!
— Соатига.
— Вой аблаҳ!
Хотиним мендан хафа бўлса, гаплашмай қўяди. 2 кундан кейин ўзи биринчи бўлиб гапиришни бошлайди. Биласизми нимага? Чунки ўтган 2 кун мени тинч юрганимга чидай олмай гапирваради.
Болалар учун янги йил арчаси давом этади!
Таътил узайтирилди. Ҳеч ким мактабга чиқмасин!
Дарслар бошланди. Ҳамма мактабга чиқсин!
Таътил узайтирилди. Ҳеч ким мактабга чиқмасин!
Дарслар онлайн бошланди!
Онлайн дарслар бекор қилинди, таътил узайтирилди!
Азиз ота-оналар! Ҳавотир олманглар, синф хоналари иссиқ ва барча ўқитувчилар 100 фоиз ишга келган. Таътилни давом эттираверинглар!
— Биласанми дўстим, сен жуда тарбияли, камтар, ақлли ва хушчақчақсан!
Оғир-босиқ феълинг ҳам бор. Айниқса қўлинг очиқлигига гап йўқ!
— Э, биламан! Лекин бундан кўп зарар кўраман...
— Гап сенда эмас! Муҳими дўстларингга фойдаси бор!
Ҳурматли раҳбарлар!
Илтимос аниқ айтинглар, мактабларда ўқиш бошланадими йўқми!? Болаларим подъездда турибди. Мактабга боришсинми ёки уйга киришсинми, билмай қолдик!

Бир эркак янги йил кириб келаётганда “Хотиним камроқ гапирадиган, қайнонам бизникига меҳмонга келмайдиган бўлиб қолсин” деб ният қилибди.
Шундан буён уни хотини эрига индамасдан онасини кўргани уйига бориб-келадиган бўлиб қолган экан.