Қаҳратон қиш кунларининг бирида, кўчада қалин қор ёғиб, кучли бўрон эсаётган экан. Бир кишининг эшиги тақиллаб қолибди. Қараса, эшик олдида совуқдан музлаб қолган гўзал аёл турган эмиш. Уй эгаси уни ичкарига таклиф қилибди. Аёл:
— Музлаб қолдим, - дебди.
Ҳалиги киши аёлни олов ёнига таклиф қилибди.
— Барибир исимаяпман, - дебди аёл яна.
Аёлни иссиқ кийимлари билан ўраб, қайноқ чой берган киши, - энди-чи?, - дебди.
— Бундай вақтларда раҳматли эрим мени қучоқлаб, танаси билан иситиб қўярди, - деб эркалана бошлабди аёл.
Уй эгаси эса:
— Кўчада қалин қор ёғиб, кучли бўрон кўтарилган. Бундай ҳавода эрингизни танасини олиб келолмайман, - деган экан.
Бир кишининг хотини вазнини ўлчамоқчи бўлиб тарози устига чиқибди-да, семиз қорнини ичига торта бошлабди. Буни кўрган эр:
— Овора бўлма хотин, барибир вазнинг камайиб қолмайди, - деб кулибди.
Хотини эса эрига қараб:
— Ҳеч бўлмаса тарози нечини кўрсатаётганига қараб олай!, - дебди.
Раҳбар котибасига:
— Қаҳва келтир!
Котиба:
— Қаҳвани Бразилиядан келтириб бўлишган. Мен сизга уни тайёрлаб беришим мумкин.
Раҳбар:
— Шу ақлингни имтиҳонда ишлатганингда, ҳозир қаҳва ташиб юрмасдинг!
Бир киши денгиздан тилла балиқ тутиб олибди. Балиқ тилга кириб:
— Мени қўйиб юборсанг, учта тилагингни амалга ошираман!, - дебди.
— Розиман. Фақат битта шартим бор! Менга нима берсанг, қайнонамга уч баравар кўпроқ берасан, - дебди ҳалиги одам. Балиқ ҳам шу шартга кўнибди.
— Менга битта машина, қайнонамга эса учта машина бер. Менга битта далаҳовли бер, қайнонамга — учта. Учинчи тилагим: менга кичкинагина юрак хуружи, қайнонамга ...
— Битта йўлланмага бутун оила дам олиши мумкинми?
— Мумкин, агар йўлланма қайнонага берилса.
Бир қиз интернетда ўтирган экан, қўшни хола кириб:
— Қачон қарасам шу компьютеринг олдида ўтирасан. Нима қизиқ нарсалар бор бу ерда?, - деб сўраб қолибди.
Қиз эса:
— Интернетдаги "Google" ни сизга тушунтираман. Мана қаранг, нимани хоҳласангиз топиб беради, - дебди.
Қўшни аёл ҳам қизиқиб:
— Нима сўрасам ҳамма-ҳаммасини топиб берадими?
— Ҳа, хамма нарсани топади. Хоҳласангиз мана ёзиб, излаб кўринг.
Қиз клавиатурани қўшни холага бериб, ўзи чой дамлаб келиб қараса, экранда шундай ёзувлар турган экан:
"Ассалому алайкум ҳурматли Гугл ака! Илтимос, менга эримнинг жазмани қаерда яшашини топиб берсангиз!"
Бир йигит севган қизига СМС юборибди:
— Салом жоним. Бугун кўришамизми?
Қиз:
— Кўришолмаймиз. Бетобман. Ўзингиз алламаҳалда қаерларда юрибсиз?
— Дискотекада. Орқангга қара, турибман.
— Бу жой қандай мазза, қулай, ёқимли ва мароқли!
— Қаердасан ўзи? Қаерда ўтирибсан?
— Ота-онамни елкасида.
Ахлат ташийдиган машина орқасидан ҳайҳайлаб югуриб кетаётган дўстини кўрган ўртоғи деди:
— Нима, машина билан кимўзарга югуряпсанми, дўстим?
— Йўқ, - деди дўсти ҳаллослаб, - хотиним эски пайпоғимни ахлатга ташлаб юборибди. Ичида хотинимдан беркитган пулларим бор эди.
— Салом Алишер! Ишлар қалай?
— Қанақа Алишер?! Мени исмим...
— Анчадан бери кўришмаймиз. Сендан пул олган эдим. Шуни қайтармоқчиман.
— Алишер бўлса, майли Алишер-да!
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.