Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Шогирд устозидан сўрабди:
— Устоз мен бир қизни севаман. У қиз мени севадими-йўқми, буни билмайман, - дебди.
Устоз жавоб берибди:
— Сен унга бир латифа айт! Кулса, у сени севади. Кулмаса севмайди, - дебди.
Қизга латифани айтиб берса, кулмабди. Лекин йиғлаб юборибди...
40
Эри компьютерда ўйин ўйнаб ўтирса, хотини ёнига келиб:
— Адаси, менга-ям беринг. Бироз ўйин ўйнай, - дебди.
Эри бўлса асабийлашиб:
— Овқат қилаётганингда бирор мартта чўмични сўраганманми сендан?! - дермиш.
79
— Шакарнинг фойдаси ҳақида нима биласан?
— Шакар қулоқлар учун фойдали.
— Қанақасига... қулоқлар учун?
— Укамни чойига шакар солсам, йиғламайди. Мени қулоқларим дам олади.
89
Нонушта пайти эри хотинига:
— Кеча футболни кутмай ухлаб қолибман. Интернетдан натижасини билиб олишим керак, - деса, хотини:
— Бизникилар 2:1 га ютқазишди, - дебди.
Эри:
— Нима сен футбол кўрдингми?
Хотини:
— Йўқ. Қўшнимиз тунда бир мартта "Гол" ва икки мартта "Падарингга лаънат" деб бақирганини эшитдим.
95
— Алло, Нодирни мумкинми?
— Ухлаяпти.
— Агар уйғонса, дўстинг қўнғироқ қилди деб қўйсангиз.
— “Агар уйғонса” деганинг нимаси???
97
Жаҳон молиявий инқирози жараёнида икки иқтисодчи бир-бири билан суҳбатлашяпти:
— Оғайни шу кунларда кечалари умуман ухлай олмаяпман. Инқироз қаттиқ таъсир қилди менга. Сизчи, сизда қандай кечяпти?
— Мен чақалоқлардек ухлаяпман.
— Йўғ-е?
— Ҳа, ҳар 10 минутда уйғониб, йиғлаб-йиғлаб оляпман.
138
Бошлиқ ишга янги котиба олибди. Уйга келса, хотини рашк билан сўрабди:
— Хўш, янги котибангизни оёқлари қанақа экан?
Эри:
— Билмадим, - дебди.
Хотини яна сўрабди:
— Кўзлари қанақа экан?
— Эътибор бермадим.
— Лоақал қанақа кийинаркан?
— Кўрдим. Жуда тез кийинар экан!
111
Балиқ овлаб ўтирган одамни олдига тимсоҳ сузиб келиб,
— Ов қалай бўляпти, илиняптими?, - деб сўрабди.
— Ҳа йўқ. Эрталабдан бери ўтирибман. Битта-ям ушлолмадим, омадим келмаяпти, - деб жавоб берибди.
Шунда тимсоҳ балиқчига қараб:
— Кун ҳам қизиб кетди. Балки чўмилиб оларсан-а, - дермиш.
143
— Бугун эрталаб жуда барвақт турдим. Ҳиёбонда югуриб юрсам, қаршимдан ўзга сайёралик чиқиб қолди.
— Қўйсанг-чи! Ҳеч ҳам ишонмайман, сени барвақт туриб, югурганингга!
137
Орзиқиб кутаман ҳар ойда сени,
Олисдан кўринсанг кўзларимда нам.
Бермайман биласан ҳеч кимга сени,
Менинг қадрдоним СТИПEНДИЯМ!!!
131