— Доктор, тушимда мен одамхўр эмишман. Ўзимга ўхшаганлар билан бир қабила бўлиб яшармишман. Бир куни ҳудди хотинимга ўхшаган аёлни еб қўйибмиз.
— Э, ҳавотирга ўрин йўқ. Тушга нималар кирмайди дейсиз?!
— Тўғри-ку-я, лекин уч кундан бери хотинимни топа олмаяпман...
Россияда кўприк қуриш учун Германия, Хитой ва Ўзбекистонлик қурувчиларни чақиришибди.
Биринчи бўлиб Германиялик қурувчилардан сўрашибди:
— Фалон километрлик кўприкни қанчадан қуриб битказасизлар?
Немислар жавоб берибди:
—Замонавий техника ва малакали ишчиларимиз билан сифатли кўприкни бир йилда қуриб берамиз, - дейишибди.
Кейин Хитойликларга шу саволни беришибди. Улар бундай кўприкни олти ойда битиришларини айтишибди.
Охири Ўзбекистонлик қурувчиларга шу саволни беришса, улар шундай жавоб беришибди:
— Энг яқин байраминглар қачон? Ўша байрамга битириб топширварамиз!
Эрталаб йўлда кетаётиб иккита кабутарга кўзим тушди. Бири тумшуғи билан иккинчи кабутарни бошини чўқиб турибди.
Униси эса индамасдан ерга қараб жим турибди. Миямга бир фикр келди. Шуниси эри бўлса керак...
Афанди бир идорага ишга кирмоқчи бўлиб борган эди, унинг бошлиғи «эрта келинг, индин келинг» деб жуда кўп сарсон қилди. Афанди бу ишдан умидини узиб ўша идора ёнидаги сартарошхонага кириб ишлай бошлади. Бир куни идора бошлиғи кириб Афандига соч олдирмоқчи бўл-ди, Афанди унинг сочининг ярмини олди-да:
— Туринг, қолганига эртага келинг! - деди.
Ўқитувчи болаларга ой ҳақида ҳикоя қилди:
— Ой жуда катта сайёра. У ерда миллиондан зиёд одамлар яшаши мумкин.
— Менда бир савол бор, - деди бир ўқувчи.
— Хўш, нима дейсан?
— Ой яримта бўлиб қолганда одамлар қандай сиғишади?