Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Ўртоқ, сен инглиз тилини биласанми?
— Ҳа, аъло баҳога!
— Apple нима дегани?
— Бу, анави iPhone ни ишлаб чиқарувчиси-де...!
42
Ҳозиргина ойлик маошини олган ишчи касса ёнига қайтиб келиб дебди:
— Сиз менга 20 минг кам бердингиз.
Кассир:
— Чунки ўтган ойда адашиб сизга 20 минг кўп бериб юборган эканман. Нега ўшанда қайтармадингиз? Бу сафар кам олганда айтяпсиз?! - деса, ишчи:
— Бир адашдингиз индамадим, икки адашдингиз айтаман-да!!!
33
Бир киши докторнинг олдига келиб:
— Доктор, шу еримни ушласам оғрияпти, - деса, доктор:
— Ушламанг, оғримайди! Сиздан 50 минг сўм, - дебди.
37
Кўчада бир ҳовуч ширинликни паққос тушираётган болакайни кўрган киши унга деди:
— Кўп ширинлик еяверма! Бу соғлиғинг учун жуда зарарли!
Болакай:
— Мени 90 ёшга кирган бувам бор... – дебди.
Ҳалиги киши:
— Буванг ширинликларни камроқ егандур-да?! – деса, болакай:
— Бувам бировларни ишига камроқ аралашган.
31
Янги бой ўзига Джып машинаси харид қилибди. Машинани орқа тарафида 4х4 деган ёзуви ҳам бор экан.
Машинани кўчада қолдириб уйига кириб кетса, бир маст одам келиб, орқадаги 4х4 деган ёзувни ёнига мих билан қириб =16 деб ёзиб кетибди.
Жиғибийрони чиққан бой устахонага бориб машинасини таъмирлатибди.
Эртаси куни яна шу ҳолат такрорланибди. Маст киши энди ҳар куни =16 деб ёзиб кетаверибди.
Асабийлашган бой устахонага бориб, чиройли ҳарфлар билан 4х4=16 деб ёздириб келибди.
Эртаси куни тонгда чиқиб қараса, машинасини орқасида мих билан қириб ёзилган шундай ёзув турганмуш "Тўппа-тўғри!"
33
— Мана сизни маошингиз, - деди иш берувчи.
— Маошимни кўтаришни иложи борми? - дебди ишчи.
Иш берувчи пулни ушлаб турган қўлини тепага кўтариб:
— Шунча кўтарсам бўладими? - дермиш.
32
Сталинни хонасидан асабийлашиб чиққан полковник ўзига-ўзи пичирлаб "Мўйловингга ўт тушсин!" - дебди.
Буни эшитиб қолган котиба югуриб кириб Сталинга "Мўйловингга ўт тушсин деб ҳақорат қилди" деб айтиб берибди.
Сталин ғазаб билан дарҳол полковникни тўхтатишларини буюрибди.
— Сен кимни ҳақорат қилдинг? Мўйловингга ўт тушсин деганда кимни назарда тутдинг? - дебди Сталин.
— Гитлерни назарда тутгандим, ўртоқ генерал - дебди полковник.
Сталин котибаси тарафга ўгириб қараб:
— Сен кимни назарда тутдинг? - деган экан.
34
Океанда сузиб келган шиша идишни ичидан хат топилибди. Унда қуйидаги сўзлар ёзилган эди:
"Кимсасиз оролдаман. Бу ерда тирикчилик учун ҳамма нарса бор. Бу ерда солиқ қўмитаси йўқ, прокуратура йўқ, суд йўқ , маҳалла оқсоқоли-ку умуман йўқ. МИБ йўқ, вирус ҳам йўқ. Энди шу ерни қидиринглар. Тезроқ топиб келинглар!"
39
Яхши тарбияли бир қиз паркда скамейкага ўтириб, китоб ўқиётса, олдига дайди киши келиб:
— Уялмайсизми?! - дебди.
— Мен тарбияли қизман. Нима деяпсиз? - деса, дайди киши:
— Тарбияли одамлар бировни краватига ўтириб олишмайди, - дебди.
33
Пастга тушиб кетган альпинистга тепада қолган шериги қичқиряпти:
— Валижон тирикмисан?
— Ҳа тирикман!
— Қўл-оёқларинг бутунми?
— Ҳа!
— Унда тепага чиқақол!
— Иложи йўқ! Ҳали ерга тушмадим...
35