Бир куни ўқитувчи ўқувчига савол берди:
— Нега скат япалоқ?
Ўқувчи жавоб берди:
— Чунки скатни устига кит ўтирган.
Ўқитувчи:
— Унда нега денгиз отчасини кўзлари чақчайиб қолган, деса
Ўқувчи:
— Отча кит скатни устига ўтирганини кўриб қолганда, дермиш
Афандининг хунукроқ бир хотини бор экан. У дўстларини ёнида хотинини "гўзалим”, "қуёшим” деркан. Бир куни Афандидан дўсти сўраб қолибди.
— Дўстим, хотининг чиройли бўлмаса, нега энди уни "гўзалим”, "қуёшим" дейсан?
— Биласанми, қуёшга қараб бўлмагани каби бизнинг хотинга ҳам қараб бўлмайди-да!
Хитой метро бекатида турган йигит қизга:
— Чу минь сянь дуф, - дебди.
Қиз ўйлаб туриб:
— Ян фай ру тан, - дея жавоб берибди.
Йигитнинг жаҳли чиқиб кетиб:
— Дау шан Фан, дафан ню ру, ян ру го зай, - дея жеркиб берибди.
Шундан сўнг қиз йиғлаб юборибди.
Кейин:
— Куан гуа джи ру, шуян ю
...Ҳа, дўстим. Худди ўқиб бирон нарсани тушунаётгандек давомини кутаяпсиз.
Rafaello — ўз-ўзига эмас, албатта, кимгадир совға қилиш учун сотиб олинадиган шоколаддир.
Толиби илм устозидан сўрабди:
— Устоз севган билан севмаганни нима фарқи бор?
Устоз жавоб берибди:
— Севган соғиниб смс ёзади, севмаган эса безрайиб смс ўқийди.
— Бокс - энг зўр спорт турларидан бири!
— Ўзингиз боксерсиз чоғи?
— Йўқ, мен тиш докториман.
Олтин балиқни тутиб олган чолга балиқ дебди: — Тила тилагингни! Чол дебди: — Заводдан машинам тезроқ чиқақолса, навбатим келақолса дегандим... Балиқ чолга қараб туриб: — Отахон, бунчалик узоқ умр беролмиман сизга! - деган экан.
— Ада, Дубайга дам олгани борайлик. Тинч океанидаги оқ айиқларни тамоша қилардик... — Нима? Кундалигини олиб кел-чи, география фанидан баҳоларингни тамоша қиламиз!
Ҳайдовчини ЙПҲ ходими тўхтатибди. Спиртли ичимлик ҳидини сезган ходим: — Ҳурматли ҳайдовчи, спиртли ичимлик истеъмол қилганмисиз? - дебди. — Йўқ, - дебди ҳайдовчи. Ходим яна: — Сизни текширувга олиб борамиз...! - деса, ҳайдовчи: — Балиқ егандим, - дебди. Ходим: — Балиқ есангиз, спирт ҳиди келадими? - деб сўрабди. Ҳайдовчи бўлса: — Балиқ ароқ ичган экан-да, - деган экан.
— Мен ўғлимни боксга бердим! — Мен бўлса ўғлимни каратега бердим! — Мен эса ўғлимни ўзим ураман.
108 109 110 111 112 ... 507