Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир қизни уйига йигитидан совчилар келадиган бўлиб қолибди. Лекин қиз онасига бу ҳақда нима деб айтишни билмай дебди:
— Ойижон, яқинда уйимизда тўй бўлади.
Онаси бўлса:
— Вой қизим, отанг оламдан ўтганидан кейин анча ёлғизланиб қолдим..., - деган экан.
30
Бир қиз дугонаси билан анчадан бери кўришмаган экан. Кўришиб, гаплашиб қолибди:
— Вой дугонажон, эринг билан нега ажрашдинг? Қайнонанг ёмонми?
— Ҳа йўқ... Энди, ичадиган, чекадиган, кечаси уйга кириб келадиган, одам кимга ҳам ёқарди?!
— Эринг шунақами? Тўйингда кўрганимда мўмингина бола эди-ю!
— Йўқ! эримга шунақа одамлар ёқмас экан...
32
Бир аёл автобусга чиқибди-ю, дугонасига қўнғироқ қилибди:
— Алло, дугонажон! Яхшимисан? Кеча уйга борсам эшик олдида аёл кишини туфлиси турган экан. Ичкарида эрим нотаниш аёл билан кулишиб ўтирибди. Ўғлим эса ошхонада. Секин бориб ётоқхонани эшигини очиб қарасам...
Узр дугонажон! ... Кейинроқ қўнғироқ қиламан, - деб автобусдан тушиб кетибди.
Эртаси куни яна ўша автобусга, яна ўша аёл чиқибди. Ҳамма йўловчилар унга қараб турганмиш.
— Нимага қараб турибсизлар? - дебди аёл.
Йўловчилар ҳаммаси:
— Гапни кўпайтирма! Дугонангга қўнғироқ қил, тез! - дейишибди.
33
Уч тошбақа тоққа дам олгани чиқишибди. Тоғни учига чиққунларича 20 кун ўтибди. Энди ўтириб гулҳан ёқамиз дейишса, гугурт пастда қолиб кетган экан. Тошбақалардан бири дебди:
— Мен пастга тушиб гугурт олиб чиқаман.
Орадан 3 кун, 5 кун, 1 ҳафта ўтибди. Иккита тошбақа бир-бирига қараб:
— Энди қачон келади? Жуда секин юради-да! – деб туришса, сал нарироқдан шеригининг овози келибди:
— Агар мени ёмонлайверсанглар бормайман! Ўзларинг тушиб гугурт олиб келаверасанлар!
30
Чумоли филга турмушга чиқибди. Кўп ўтмай чумоли йиғлаётганмиш.
Фил:
— Нега йиғлаяпсан? – деб сўрабди.
Чумоли:
— Энди мени фарзандларим ҳам фил бўладими? – дебди.
29
Хотин:
— Дадаси тўйдан кейин роҳат фароғатда яшайсан дегандингиз!?
Эр:
— Маҳалламизни номи нима?
Хотин:
— Роҳат.
Эр:
— Кўчамизни номичи?
Хотин:
— Фароғат.
Эр:
— Ана кўрдингми хотин?!
28
Маҳалладаги болалар рамазон айтиб келишса, хотини эрига қараб:
— Адаси, бориб анави болаларни ҳаммасини ҳайдаб юборинг! – дебди.
Эри:
— Нега хотин? – деса, хотини:
— Ўтган куни мен уларга сомса олиб чиқиб тарқатган эдим. Кеча улар менга “Пазандалик сирлари” деган китобни ташлаб кетишди...!
31
— Ситро ичдим ва ютдим.
— Спарк ютдингми???
— Йўқ, Ситро шунақа-ям аччиқ, бемаза экан-ки, зўрга ютдим.
31
Бугун “Одно”да бир қиз "Барча йигитлардан нафратланаман" деб ёзибди. Яхши қиз, мен сизга нима ёмонлик қилдим, уйда чой ичиб ўтирибман-ку!
31
Болалар боғчаси:
— Боғча опа, ўртоғимга айтинг, “Виз-з-з” этиб у ёқдан бу ёққа югуравермасин... – дебди болакай.
Боғча опаси:
— Ахир у машина-машина ўйнаяпти-ку! Нима, сенга уни “Виз-з-з” дегани ёқмаяптими? – деса, болакай:
— Йўқ, гази ёқмаяпти, - дермиш.
34