Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Қорбобо ўрмонда кетаётса, олдидан қароқчилар чиқиб қолибди.
— Сенларга нима совға қилай? - дебди қорбобо жилмайиб.
— Бизга қорқизни беринг! Қорқиз, қорқиз, - деб қароқчилар қорқизни олиб қолишибди.
Қорбобо жаҳли чиқиб, ўзига-ўзи дермиш:
— Учта қорқизимдан айрилдим. Энди ялмоғиз кампирни олволаман...
39
Чукчанинг будильникли соати бузилиб қолибди. Устахонага олиб келиб кўрсатибди. Уста ҳам чукча экан. У соатнинг ичини очса, суварак ўлиб ётганини кўрибди-да, соатни қайтадан ёпибди-да, эгасига узатиб дебди:
— Бу соат энди ҳеч қачон юрмайди.
— Нега? – сўрабди эгаси.
— Механиги қазо қилибди, - дебди соатсоз.
34
— Ўртоқ прапоршик, самолётдан сакраган вақтим менга берган мана бу парашютингиз очилмай қолса-чи?
— Қайтариб олиб келасан, бошқасига алмаштириб бераман.
30
Бугун автобусда уйга қайтаётсам, негадир ҳамма йўловчилар товуш чиқармасдан жимгина кетишмоқда.
Тушаётганда ҳам жим... Йўловчилар нега бундай овоз чиқармай, шовқин қилмай кетаётишганига ҳайрон бўлиб, чиптачига қарасам, чиптачи ухлаб қолган экан...
26
Йигит дўсти билан гаплаша туриб дебди:
— Нега футболга қизиқмасанг ҳам, нуқул футбол кўришга бораверасан?
Дўсти бўлса:
— Ишга борсам бошлиғим бақиради. Уйга борсам хотиним... Футболга борсам мен бақираман.
28
Бир талаба институт ҳовлисида кетаётса, рўпарасидан соқоли ўсган профессор келаётган экан.
— Кечирасиз устоз, сиз ухлаганингизда соқолингизни кўрпанинг тагига кўясизми ёки устида турадими? - дебди талаба профессорни тўхтатиб.
— Билмайман. Аҳамият бермаган эканман, - деб жавоб берибди профессор.
Орадан бир ҳафта ўтгач, талаба институт ҳовлисида профессорни учратиб қолса, профессор жаҳл билан унга дебди:
— Ярамас, бир ҳафтадан бери ухлай олмаяпман! Соқолимни қаерга қўйсам ҳам ноқулай бўляпти!!!
30
Боғчадан қайтган қизалоқ коллежда ўқийдиган опасига шошиб:
— Опа-опа, сизга шеър айтиб берайми? - деб сўраса, опаси жилмайиб:
— Майли, айтиб берақол! - дебди. Қизалоқ яна:
— Фақат сиз қарсак чалиб туринг, хўпми? - дебди. Опаси ҳам:
— Хўп, айтақол! - деб қарсак чалишни бошласа, қизалоқ:
— Ҳамма қизлар ўқишда,
Китоб ўқиб юрибди!
Битта аҳмоқ бу ерда,
Қарсак чалиб турибди! - дермиш.
28
Милицияга ишга кирмоқчи бўлган бола, ҳамма комиссиядан ўтиб, охири бошлиқни суҳбатига кирибди.
Бошлиқ:
— Хўш, мана комиссиядан яхши ўтибсан. Қани айт-чи, Кумушга ким заҳар бериб ўлдирган?
— Билмайман ўртоқ бошлиқ.
— Ньютонни бошига тепадан нима тушган?
— Уни ҳам билмайман...
— Сенга бир ҳафта муҳлат. Аниқлаб келасан, - дебди.
Йигит уйига келса, адаси сўрабди:
— Ҳа ўғлим, ишга олишдими? - деса, ўғли:
— Ҳа ада олишди. Биринчи иш кунимни ўзидаёқ иккита жиноий иш ҳам беришди, - дермиш.
26
Эр хотинига қўнғироқ қилиб:
— Хотин, қаерларда бўлишни орзу қилар эдинг? Денгиз бўйидами ёки баҳаво ўрмонзорлардами? – деб сўрабди.
Қувончи ичига сиғмаган хотини:
— Албатта денгиз бўйида, дадаси! Саёҳатга йўлланма оляпсизми? – деса,
— Йўғ-э, хожатхона учун освежитель танлаяпман, – дермиш.
27
Коллеж ўқувчисининг дарс вақтида ҳаёл суриб ўтирганини кўрган устози:
— Ҳой, Эшмат! Дарсга қулоқ солмай, нималарни ўйлаб ўтирибсан?!
Эшмат:
— Стипендиямни ҳисоблаябман.
Устоз:
— Коллежда стипендия олмайсан-ку?!
Эшмат:
— Дастингиздан орзу ҳам қилиб бўлмайди-я...
61