Директор янги ҳайдовчини ишга олди. Биринчи иш куни. Бошлиқ сўроқ қиляпти:
— Исмингиз нима?
— Фамилиям Маҳкамов.
— Мен сиздан исмингизни сўрадим?
— Исмим Дадажон.
— Ҳайданг Маҳкамов.
Адабиёт дарсида ўқитувчи:
— Тилшунослар ахтариб, "ZIZI" сақичининг номи француз тилидан таржима қилинганда, "боланинг булбулча"си, - деган маънони бераркан, - деса.
Қитмирроқ ўқувчилардан бири:
— Рекламадаги бола нега ""ZIZI" менда борку, ZIZI сенда борку", - деб айтишига энди ақлим етди, - дермиш.
5 яшар бола 1,5 яшар укасига нимадир деб савол берди. Укаси ҳали гўдак эмасми, ўзича нимадир деб ғўнғир-ғўнғир, деб қўйди. Шунда 5 яшар бола уларни меҳр билан кузатиб турган онасига:
— Ойи, буниз точний ўзбекми, - дебди.
Мевалар суҳбатлашиб ўтиришар экан, ёнғоқ мақтанибди:
— Мени одамни миясига ўхшатишади - деса,
Олма: мени одамларнинг юзига ўхшатишади дебди.
Гилос: мени одамларнинг қирмизи лабига ўхшатишади деса,
Банан: хижолат бўлиб келила темани ўзгартирили - дермиш.
Эр хотинига:
— Битта бер, - дебди.
Хотини:
— Йўўўўўқ!
— Кел жоним илтимос, бўлмай кетяпман...
— Йўқ дедим, хозир бердимку?
— Яна битта бер, кейин ухлаймиз.
— Уфф, воеей, аммо безор қивордиз, ҳозир берсам кейин сўрамайсизми???
— Йўқ жоним, бўлди охиргиси, бугунга етади...
Хотин:
— Ана токчада турибди, битта олинг, санаб қўйганман, - деса.
Эр:
— Тавба, энди сигаретниям сўраб чексам, бу қанақа замон бўлди!?, - дермиш.
— Жароҳатловчи қуролингизни ўзингиз билан олволдингизми? — Ҳа, албатта. Мана, тилим жойида турибди.
Бемор: — Доктор, жигарим қаттиқ оғрияпти. Доктор: — Тез-тез ароқ ичиб турасизми? Бемор: — Вой ҳар куни ичаман, ёрдам бермайди...
Ҳар куни компьютеримдан Гугл хотирасини ўчириб тураман. Касбимга оид билимларни интернетдан қидириб топаётганимни ҳеч ким билиб қолмаслиги керак.
Оғир вазнли аёл тарозига чиқиб, врачдан сўрабди: — Бунақа вазнга мос келиши учун бўйим қанча бўлиши керак? Врач: — Тўрт метр бўлиши керак...!
Тўйда келин-куёв ўтирса, келин куёвга шивирлармиш: — Тезроқ тўй тугаса-ю, ичкарига кираволсак...! Куёв келинга қараб: — Сизни ҳам оёғингизни янги туфли сиқиб юбордими-а?!
121 122 123 124 125 ... 507