Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Қорбобо:
Бу йил мендан ҳамма бева аёллар турмуш ўртоқ совға қилишимни сўрашди.
Нима эмиш!? Чол бўлса ҳам майли, ичмаса, чекмаса, урмаса, сахий бўлса, кифоя дейишибди.
Эҳ, ахир мен уларни барчасига уйлана олмайман-ку!
30
Агар парашют очилмай қолса, атрофдаги гўзал табиатни тамоша қилиб олинг. Бошқа бундай имконият бўлмайди!
35
Сиз учун эшикларимиз доим очиқ!
Марҳамат чиқиб кетинг!
31
— Ўғлингизга ёмон сўзларни ким ўргатяпти?
— Падарингга минг лаънат! Билмиман кимдан ўрганади!
28
Бир киши 5 сонини эсидан чиқариб қўйибди.
Дўконга кириб:
— Менга 6 та нон беринг. Биттаси керакмас! - дебди.
28
Карам билан сабзи чўмилгани кўлга боришибди.
Сабзи сувга тушиб олиб:
— Кел карам, чўмиламиз, - дебди.
Карам:
— Ҳозир, ечиниб олай, - дебди-ю, бироздан кейин йўқолиб қолибди.
27
— Қизиқ. 90 га етганимда кўринишим қанақа бўлар экан?!
— Нима? 90 га етасанми ҳали йўқми?
— Нега етмас эканман?! Ҳозир 85 ман. Яна 5 килограм йиғсам бўлди-да...!
26
— Хотин, рақсга тушма!
— Нега дадаси?
— Нима қиляпсан? Сенга гапиряпман! Қўлларингни тушир!
— Зўр мусиқа экан дадаси...
— Рулни ушла! Қаёққа ҳайдаяпсан?!
37
Уйда ишлашни бошлаганимдан бери икки мартта ишга кеч колдим.
32
"Ҳаётда масофалар ҳеч нарсани ҳал қилмайди" дейдиган инсонларга ҳожатхонани уйингиздан 1 км узоққа қуринг-чи, кўрамиз ҳал қилмаслигини дегим келади.
32