Коллежда дарс жараёни:
— Эшматов, нега вазифани бажармадинг?
— Мен Ёшлар Иттифоқи билан тадбир қиляпмиз. Тайёргарликда эдим. Тавсия қилишса, талаба бўламан.
— Тушунарли, ўтир! Тошматова, вазифани бажардингми?
— Нашриётга боргандим. Шеърий китобим чиқяпти. Зулфиячиларга имтиёз бор экан. Худо хоҳласа, талаба бўламан.
— Яхши, ўтир. Ҳа Абдурайим, кеч қолибсан!? Вазифаниям бажармагандирсан?
— Энди дарс қилишим шарт эмас. Дадам ҳарбий. Деярли талабаман.
— Кир, жойинга ўтир. Солиев?
— Устоз, аввал ҳам айтганман. Коллежни битириб олсам, дадам билан Россияга кетаман.
— Сен-чи?
— Устоз мен IELTS ўқияпман.
— Ҳеч ким вазифани бажармадими?
—Устоз, талаба бўлишга жой қолмади. Сиз ҳам дарс ўтиб овора бўлманг, қийналманг деймиз...
— Келишдик, шовқин қилмай ўтиринглар. Комиссия келаркан. Мана бу ҳужжатларни тўлдириб қўяй...
— Дўстим, нима замонларга қолдик?!
— Тинчликми, нима бўлди?
— Пластик карточкамдаги ойлик маошимни нақд пул қилиш учун банкоматга боргандим.
— Хўш?
— Ўзи 1 миллион маош оламан. Банкомат эса яна минг сўм сўраяпти.
Яқин дўст бўлган иккита бой учрашиб, суҳбатлашиб қолибди:
— Шу дангаса ўғлимни ишга олсанг дегандим...
— Муаммо эмас! Эртага келаверсин. 1-2 соат офисда, компьютер ўйин ўйнаб кетади. Маоши 5 миллион бўлади.
— Дўстим, мен уни ростан ҳам ишлашини хоҳлайман.
— Майли, ярим кунга келақолсин. Интернетда янгиликларни ўқиб, қаҳва ичиб кетади. Ойига - 2 миллион, бўладими?
— Ҳа, йўқ... У камида 10 соатлаб ишлаши керак. Маошини 700 мингдан оширмайсан...
— Э, бунақаси кетмайди! Ўғлингга айт, ёнимга институт дипломи билан келсин!
Қуролли кучлар резервидаги десантчилар ҳарбий машғулот йиғинларига жалб этилибдилар. Йўриқчи улар билан машғулот ўтказиб, парашют билан сакрашга оид йўл-йўриқлар берибди:
— Аппарат бортидан сакраб чиққач, ҳалқани тортасиз. Бир оздан сўнг парашют гумбази очилади, ерга қўнасиз. Қўниш майдонида сизни автобус кутади. Автобусга чиқиб, яна шу ерга қайтиб келасизлар.
Резервдаги десантчилардан бири сакраб, айтилганидек ҳалқани тортибди. Парашют гумбази очилмабди. Тошдай тез пастга тушиб бораётган ҳарбий ўзига-ўзи жаврармиш:
— Ҳўш, парашют масаласида алдашди. Қани кўрайлик-чи, автобус кутиб туриши ростмикин!?
Жуда қалин дугоналар суҳбатлашмоқда:
— Биласанми, эрим мени “Қуёнчам” деб чақира бошлади.
— Ахир бу зўр-ку!
— Нимаси зўр?! Эрим исмимни унутиб қўйганга ўхшайди....!
Дўконга сотувчи бўлиб ишга кирган ёш йигит харидорларга хизмат кўрсатяпти:
— Сизда оқартирувчи упа борми? – дебди бир ёш жувон.
— Йўқ. Лекин бизда оҳак бор. Оласизми? - дебди йигит.
Жаҳли чиққан жувон дўконни бошига кўтариб шовқин сола бошлабди.
Дарров етиб келган дўкон мудири нима гап эканини сўрабди.
— Манави сурбет сотувчингиз менга оқартирувчи упа ўрнига оҳак тавсия қилди, - дебди жувон.
Шунда йигит дўкон мудирига қараб:
— Ахир ўзингиз айтгандингиз, харидор сўраган нарса бўлмаса, ўрнига шунга ўхшаш бошқа нарса тавсия қилгин! Харидор бўш қўл билан чиқиб кетмасин дегандингиз-ку... – дермиш.
Божхона кўригидан ўтаётган автомобиль эгасининг телефони жиринглаб қолибди: “Алло, ҳа божхонадаман. Олиб кетяпман. Йўқ, ҳали топа олишмади!
Бир олим тажриба қилиб кўриш мақсадида учта маймунни олиб, биттасини Японияга, иккинчисини Хитойга ва учинчисини Ўзбекистонга юборибди.
10 йилдан сўнг маймунларни кўришга боришса, Япониядаги маймун 3 та болали бўлибди. Хитойдаги маймун “Бизга рухсат шу” деб 2 та бола туғибди. Ўзбекистонга келса, маймун 1 та боласини ушлаб ўтирганмиш. Олимлар маймунни эгасидан сўрашибди:
— Нега бунақа? Ахир сизлар болажон халқ эдингиз-ку! – деса, маймунни эгаси:
— Ўзингиз айбдорсиз! Менга эркак маймунни ташлаб кетганингизни билармидингиз?! – деган экан.
Азиз аёллар! Ёзги кўйлакларга ўтиш учун аста-секин тайёргарликни кўраверинг.
Парҳезингиз ёзилган қоғозчангизни қидириб топиб қўйинг. Нон ва ширинликларнинг зарари ҳақидаги мақолаларни ўқишни бошлайверинг.
Ахир қишки кийимларда ким ҳам қоматга қарабди дейсиз!?
Ҳар бир аёл ичида яна бир хоним яшайди, бироқ сизни у билан кейинроқ таништиришади...
208 209 210 211 212 ... 507