Бир аёл бозордан тўти сотиб олиб, уйга келгач қафасдаги тўтига қараб:
— Хўш, ранг-баранг маҳлуқ! – деса, тўти унга:
— Сен ўзингни юзингга суртиб олган рангларинг меникидан кам эмас! – деган экан.
Икки дўст суҳбатлашиб ўтириб сўрабди:
— Нега қизлар китоб ўқишдан кўра, кўзгу олдида кўп вақтини ўтказишади?
— Чунки аҳмоқ йигитлар, кўзи ёмон кўрадиган йигитлардан кўра кўпроқ учрайди.
Агар бирор аёл кимсасиз оролга тушиб қолса-ю ёнида сумкаси ҳам бўлса, ишонаверинг у яшаб кета олади!
Инсонлар нега бу ишларни қилишади? Ўзлари ҳам тушунмасалар керак?!
— Музлаткични очиб, ҳеч нарса олмай ёпиб қўйишади;
— Дўконга шакар оламан деб бориб, бир халта нарса сотиб олишади-ю, шакар олиш эсдан чиқади;
— Яқинлашиб келаётган лифт тугмасини яна-ям қаттиқроқ босишади;
— Дўконларда пакетлар пуллик бўлганини билишса ҳам, “Нега 300 сўм ортиқча ҳисобладингиз?” деб сўрашади;
— Батарейкаси тугаётган телевизор пультини яна-ям қаттиқроқ босишади.
Иккита пашша пойга ўйнабди.
Биринчи пашша ғолиб чиқибди. Иккинчи пашша мағлубияти тан олмасдан баҳона қилармиш:
— Ҳисобмас! Бошидан бошлаймиз!
— Нега? – дебди биринчи пашша.
Шунда нариги пашша:
— Агар учиб кетаётганимда, кўзимга чивин кириб кетмаганида мен ютардим, - дебди.
Бир куни йигит дўстидан сўрабди:
— 10 йилдан бери канал ёнида яшайсан. Нега ҳалигача сузишни билмайсан?
Дўсти унга қараб:
— Ўзинг 15 йилдан бери аэропорт ёнида яшайсан. Нега ҳалигача учишни билмайсан? – деган экан.
— Ҳой болам, кўкатлардан олиб кетгин. Шу қолди фақат. Менам совуқда қолиб кетдим...
— Кўкатларингиз қанчадан экан?
— Бир боғи 2 мингдан, келақол...
— Ҳа, йўқ холажон...! Қалинроқ кийиниб олинг!
Бир эркак дўстига дебди:
— Кеча тунги клубда хотинимни бир маст одам билан рақс тушаётганини кўрдим.
— Ёнига бориб тарсаки тортиб юбормадингми?!
— Қанақасига ёнига бораман? Ахир мен зарур иш билан хизмат сафарига кетганман-ку!?
Эр хотинига:
— Костьюмимни тозаладингми?
Хотин:
— Ҳа, тозаладим.
Эр:
— Шимимни тозаладингми?
Хотин:
— Ҳа, тозаладим.
Эр:
— Оёқ кийимимни-чи?
Хотин:
— Ахир уни чўнтаги йўқ-ку?!
Стоматолог врач вафот этибди. Ҳамкасб дўстлари унинг қабри устига катта тиш ҳайкалини қўйишибди. Врачлардан бири кулар эмиш.
— Нега куляпсан? – дейишса, врач:
— Мен ўлсам, қабрим устига нима қўйишар экан? - дермиш.
209 210 211 212 213 ... 507