Оилада тинчлик бўлиши учун эр-хотин камчиликларга кўз юмуши керак дейишади. Савол: Қачон кўзларни очса бўлади?
— Аёлнинг эркакдан фарқи қолдими? — Ҳа, қолди. — Нима? — Аёл она бўлганини дарров билади. Эркак эса бир умр билмаслиги мумкин.
Апрелдан буён туппа-тузук тақиб юрган бир мартталик маскамни иплари узилиб кетса бўладими...!
Отаси боласига дебди: — Ўғлим сигарет чекма! Ароқ ичма! Боласи: — Ада, нега ғалати гапиряпсиз? Отаси: — Оғзимда нос бор-да болам!
Бир куни қуён билан айиқ тиш синдиришдан гаров боғлабди. Қуён айиқни бир урса, айиқни 4 та тиши тўкилиб тушибди. Айиқ қуённи урса, 2 дона тиши тушибди. Шунда қуён кулиб "Бошқа йўқ!" дермиш.
— Алло! Бу жониворларни ҳимоя қилиш жамиятими? — Ҳa. — Ходимларингизни бизникига тезроқ жўнатинг! — Нега? — МИБ ходими дарахтга чиқиб олиб, итимни ҳақорат қиляпти.
Россияга борган ўзбек йигит йўлни тополмай бир рус кишини тўхтатибди. Йигит русча гапини тушунтиролмай бир нималар деяётса, ҳалиги киши "Ўзбекча гапиравер" дебди.
Эълон: Далада қулупнай, боғда олма ва гилос териш учун ишчи керак. Ойлик маош 1 млн. сўм. Мабодо, меваларни тераётганингизда эгаси сизни ушлаб олса, мени танимайсизлар!
Ҳар куни тонгда севимли машғулотим – девордаги соатга қараб, ишга кеч қолаётганимни кузатиб ётиш...
Сарфлаган пулларимни ён дафтарчамга ёзиб боришга одатланганман: 10 минг сўм йўл ҳаққи. 20 минг тушликка. 150 минг эслай олмайман.
220 221 222 223 224 ... 507