Бемор эрини касалхонага олиб келган аёлга шифокор дебди: — Эрингизга тинчлик ва хотиржамлик керак! У кишига асабийлашиш мумкин эмас. Мана бу тинчлантирувчи дориларни дорихонадан сотиб олинг! Хотини дебди: — Дориларни эримга нечи маҳал ичиришим керак? Шифокор дебди: — Бу дориларни сиз ичасиз!
Севган қизи билан уришиб қолган йигит дўстидан 100 долларга заҳар топиб беришини сўрабди. Дўсти: — Жиннимисан?! Шунча пулга заҳар олгунча, 2 метр арқон олиб ўзингни осақол, - деса, дўсти: — Ўзимни оссам бўғилиб ўламан-ку! - деган экан.
Насафий дегани янги ашула айтибди. Уни куйлаган ашулаларини реанимация бўлимидаги беморларга 5 мартта қўйиб берсангиз, тезроқ тузалиб, реанимация бўлимидан қочиб чиқиб кетиб қолишади.
Харидор дўконга келиб, мана бу пулть қанчадан? - деса - сотувчи: — 10 минг, - дебди. Харидор: — Намунча қиммат? - деса, cотувчи: — Ҳозир бизда акция кетябди. Биттасини 20 минга олсангиз, иккинчисни текинга берамиз дебди. Харидор: — Зўрку биттаси текин эканда депти !
Таъқиқланган жойда балиқ овлаётган одамни ёнида инспектор келиб: — Сизга катта миқдорда жарима ёзаман, - дебди. — Нима қилай инспектор!? Бу ерда дам олиб ўтирсам, шу балиқ ўзи сувдан чиқиб келаверади, - дебди. — Қандай қилиб? Қани кўрсатинг-чи?! - деса, ҳалиги одам балиқни сувга ташлаб юборибди. — Қани балиқ чиқиб келаётгани? - дебди инспектор. Ҳалиги одам: — Қанақа балиқ? Мен бу ерда шунчаки дам олиб ўтирибман! - деган экан.
Балиқ овидан яхши кайфиятда қайтган эр хотинига: — Қара, қанча балиқ тутганимни! Бугун овим бароридан келди! - дебди. Хотини: — Алдаманг! Шунча балиқни ўзингиз овламагансиз! Қўшнимиз сизни балиқ дўконига кириб-чиқганингизни кўрибди-ку! - деса, эри: — Тўғри, кирдим. Тутган балиқларимни ярмини сотиб юборишга тўғри келди-да! - дермиш.
Бизни шаҳаримизда қоидалар жуда оддий. Ёғингарчилик бошландими? Демак, кўчаларга асфальт қилинади. Асфальт қилиндими? Демак сув қувурлари алмаштирилади.
Бир хонали уйга сиғган нарсаларимиз 2 хонали уйга сиғмай қолиши аллақачон исботланган.
Икки йигит: — Ёшим ўтиб қолди дўстим. — Нега ундай деяпсан? — Авваллари "Нега уйланмаяпсан?" дейишарди. Энди бўлса, "Нега шу пайтгача уйланмагансан?" деб сўрашяпти.
Аёл юзингизга тарсаки туширса, демак у яқиндан танишишга рози.
219 220 221 222 223 ... 507