Кунларнинг бирида катта бой зиёфат берди. Шаҳар ҳокими ва бошқа амалдорлар қаторида Афандини ҳам таклиф қилди.
Бой ҳоким учун уйнинг тўридан жой ҳозирлаб, унга аъло ноз-неъматларни қўяр, бошқа одамларга оддий овқатларни тортар эди. Афанди ҳокимнинг ёнига ўтирди-да ўз косасига ҳокимникини, алмаштириб олди. Буни кўрган бой тоқатсизланиб қичқирди:
— Афанди, у овқатга тегманг, зарар қилади!
— Биламан,— жавоб берди Афанди,— ҳоким ҳазратлари бу овқатни еб шикастланиб қолмасинлар, ҳоким учун мен зарарланай деяпман.
Бир йигит шошилиб ҳожатхонага кирса, ёнидаги хонадан овоз эшитилибди:
— Қалайсан
— (ҳайрон бўлиб) Яхши — дебди
— Нима қилаяпсан
— Ҳожатхонада ўтирибман!
— (паст овозда) Кейинроқ телефон қиламан...бир аҳмоқ мен билан гаплашяпти
Хотин эрига телефон қилаяпти:
— Дадаси тез етиб келинг уйимиз ёнаяпти!
— Уйда ким бор?
— Онамлар бор, ухлаётган эдилар.
— Бўлмаса секинроқ гапир, уйғотиб юборасан!
Қиз йигитдан сўради:
— Ласеттингиз борми?
Бола:
— Йўқ!
Қиз:
— Нархозда ўқийсизми?
Бола:
— Йўқ!
Қиз:
— 2 этажли уйиз борми?
Бола:
— Йўқ!
Қиз:
— Унда сизга борт!
Бола:
— Нима сан билан танишиш учун Прадоимни сотиб Ласетти олишим, Westminster'дан Нархозга перевод қилиб, 3 этажли уйимни бузиб 2 этаж қилишим кереми? Йўқ, ман бунақа қиломийман узур! Санга борт!!!
Қиз:
— Ало, ало, ман ҳазиллашудим!!!
— Тууут—тууут—тууут
Ҳурматли аёллар! Кўчага чиқганингизда маҳалладаги аёллар сиз кўрмаган сериалингиз ҳақида гапириб қолишса, улардан "ажралиб" турмаслик учун "Барибир биринчи фасли қизиқарлироқ эди!" деб тураверинг!
Одатда қизи бор оналар: — Қизим 17 ёшда. Бирортаси қизимни бошини айлантирмасин-да...! — Қизим 30 ёшда. Қизим бирортасини бошини айлантирса эди...!
Йигит қизга: — Кеча уйингизга совчи юборсам, аниқ жавоб айтмабсиз?! Қиз: — Ахир юборган совчиларингиз сизни қанча маош олишингизни аниқ айтишмади-ку!?
Бемор эрини касалхонага олиб келган аёлга шифокор дебди: — Эрингизга тинчлик ва хотиржамлик керак! У кишига асабийлашиш мумкин эмас. Мана бу тинчлантирувчи дориларни дорихонадан сотиб олинг! Хотини дебди: — Дориларни эримга нечи маҳал ичиришим керак? Шифокор дебди: — Бу дориларни сиз ичасиз!
Севган қизи билан уришиб қолган йигит дўстидан 100 долларга заҳар топиб беришини сўрабди. Дўсти: — Жиннимисан?! Шунча пулга заҳар олгунча, 2 метр арқон олиб ўзингни осақол, - деса, дўсти: — Ўзимни оссам бўғилиб ўламан-ку! - деган экан.
Насафий дегани янги ашула айтибди. Уни куйлаган ашулаларини реанимация бўлимидаги беморларга 5 мартта қўйиб берсангиз, тезроқ тузалиб, реанимация бўлимидан қочиб чиқиб кетиб қолишади.
218 219 220 221 222 ... 507