Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Ҳар йили имтиҳонга тайёрланиш ўрнига ароқ билан пивони аралаштириб юрган абитуриентлар, имтиҳон куни тест варақлари орасига шпаргалкаларни аралаштириб ўтиришади.
Бир одамга банк кредит беришни рад этибди. Қандай қилиб қасд олишини узоқ ўйлаб, охири шу банкдан шахсий ячейка олибди. Унга икки килограмм балиқ олиб келиб қўйибди-да, ячейкага фақат ўзи биладиган код рақамини ўрнатиб кетибди.
Хотин эрдан аразлаб онасиникига кетиб қолди. Лекин кўп ўтмай қайтиб келиб эрига:
— Мени кечиринг, - деб ёлбора бошлади.
Эрнинг фиғони фалакка чиқди:
— Кетиб қолганингни кечиришим мумкин, аммо қайтиб келганингни у дунё, бу дунё кечирмайман!
Бир куни ўғри бадавлат хонадонлардан бирига ўғриликка тушибди. Уйда ҳеч ким йўқлигида келиб, аста эшик қулфини буза бошлабди. Шу пайт домофон ишга тушибди:
— Ассалому алайкум! "Ақилли уй" тизимига хуш келибсиз. Билишимча сиз ўғрисиз ва уйни шип-шийдон қилгани келгансиз. Тўғрисини айтганда, мен бу уй эгасини жуда ёмон кўраман. Сабаби у мен билан доим қўпол муаомалада. Шунинг учун сизга эшикни ўзим очиб бераман.
Шу пайт эшик очилибди. Ўғри эсини йўқотиб қўяй дебди. Ҳалиги овоз эса гапиришда давом этирмуш:
— Эшик олдида турган қопларни олинг. Барча бойлик шуни ичида. Фақат тезроқ кетишингиз керак. Бир дақиқадан сўнг сигнал товуши ишлаб кетади. Тезроқ! Тезроқ!
Ўғри қопларни кўтариб, жон ҳолатда қочиб қолибди.
Уч соатдан сўнг уй эгаси қайтиб келса, домофон ишга тушибди ва дебди:
— Ассалому алайкум хўжайин! Уйдаги ахлатлар ташланди!
Она қизидан сўради:
— Нега Аҳмаджон деган йигитга турмушга чиқишни хоҳламаяпсан?
— Ойи, ахир у малласоч-ку!
Ота гапга аралашди:
— Ўша йигитга турмушга чиқавер, қизим! Сен билан бир йил яшаса, сочи оқариб кетади, жавоб!