— Ўғлим, эрталабдан бери шу телефонингда нима қиляпсан? — Мушугимни боқяпман. — Нима? Қўй-ми, мол-ми боқсанг бўлмайдими?! Шу мушукни боқишдан бошқа ишинг йўқми сени?!
— Ким жавоб беради? Тендер нима? — Тендер бу – пора бериш мусобақаси. — Тўғри ўтир! 6 баҳо. Тўртини ўзингга ол, иккини ўзинг биласан нима қилишни...
— Нимага сиз табассум қилганингизда бир кўзингиз кулиб турса ҳам бир иккинчиси ғамгин бўлади?
— Иккинчи кўзим сунъий-да!
Танкчилар шиори:
— Зирҳларимиз мустаҳкам, танкларимиз тезюрар!
Учувчилар шиори:
— Баланд ва янада баланд кўтариламиз!
Алоқачилар шиори:
— Қанча қаттиқ бақирсанг, шунча узоқ масофада эшитилади!
Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинларининг шиори:
— Ўзимиз ҳам учмаймиз, бировга ҳам бермаймиз!
Бир одам Афандига:
— Янгисидан эшитайлик... – деса, Афанди:
— Эрталаб нонушта қилиб ўтирсам, тепа тишим билан паст тишим битта нон устида уришиб ётибди, - дебди.
Мен уни жуда-ям соғиндим. Биз доим бирга бўлишимиз керак. Асло ажралмасдан бир умр ёнма-ён яшашимиз шарт! Мен ва пул – бир бутунмиз!
Бир аёл қизига нима деса ҳам “Вой” деяверар экан.
Охири онаси қизига:
— Агар яна “вой” десанг, турмушга бериб юбораман, - деса, қиз:
— Вой-вой-вой! – деб юборибди.
— Устоз, менга чораклик баҳоимга 5 қўйиб беринг.
— Нималар деяпсан?! Сенга-я? Ўлдирасан-ку мени...
— Ёмонга ўлим йўқ!
— Бир одам ўлими олдидан бор-йўқғини болалар уйига ташлаб кетган экан.
— Йўғ-е... Нималарни қолдирибди у ерга?
— Бешта боласини!
Бир талаба овқатланиб, қорнини тўйдириб дарсга кирса кекиргиси келиб қолибди. Ҳаммани олдида кекиришга уялиб, охири нима қилишни ўйлаб топибди. Телефондаги мусиқани баланд қилиб овозини кўтарибди-да, кекириб юборибди.
Кейин қараса, телефондаги мусиқа талабани қулоғидаги наушникларидан келаётган экан...
221 222 223 224 225 ... 507