Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Хитойлик тадбиркорларга савол беришибди:
— Англияликларни маҳсулотларини ўзлаштириб олдингиз. Америкаликларни қурилмаларини ҳам ўрганиб бўлдингиз. Ҳаттоки, германияликларни ихтироларини ҳам ўзингизда ишлаб чиқариб, бутун дунёга сотяпсизлар. Нега Россияда тайёрланадиган ароқларни ҳалигача ўрганиб ололмаяпсизлар?
Хитойликлар жавоб берибди:
— Биз бутун дунёга жосус юборганмиз. Жосусларимиз завод ва фабрикаларда ҳамма ахборотни тўплаб, бизга етказиб туришади. Лекин Россиядаги ароқ заводларига юбораётган ҳамма жосусларимиз ароқхўр пиёниста бўлиб қолишяпти. Ҳеч нарсани билиб келишолмаяпти...
23
80 ёшларга бориб қолган онахон шифохонада.
Врач:
— Онахон, биз сизни яхшилаб текширувдан ўтказдик. Сиз бутунлай соғломсиз. Яна бир мартта шикоятингизни менга эслатиб юборинг.
Онахон:
— Айтдимку болам, автобусни орқасидан югуриб, етай-етай деб қолганимда сал-пал ҳансираб қоляпман...
18
Душанба куни эрталаб ҳамкасбларнинг ишхонадаги суҳбати:
— Дўстим, чин сўзим, бошқа ичмайман, бўлди!
— Наҳотки. Нимадир бўлдими?
— Жума куни ишдан уйга қайтдим. Қарасам, роса чарчабман. Шкафда беркитиб қўйган бир шиша ароқни олиб ичдим-да, ухлашга кириб кетдим.
Эртаси куни кўчага чиқсам, ҳамма гапиряпти. Нима эмиш?! Кеча кечаси билан бутун маҳаллани ухлатмай, кўчада бақир-чақир қилганмишман. Бўлиши мумкинмас дўстим. Ухлашга ётганим аниқ эсимда...
22
Майор аскарларга:
— Қазиган траншеянгиз бир пулга қиммат! Ўпирилиб тушганидан командирнинг хабари борми? – деса, аскарлар:
— Ҳозирча йўқ, ўртоқ майор. Аввал уни қазиб чиқарайлик, албатта айтамиз, - дейишибди.
17
Савол: Интернетда суҳбатдошингизни энсаси қотганини қандай билса бўлади? Ахир юзи кўринмайдику!
Жавоб: Ҳозир одат бўлган бирор гапга "Ҳмм" деб жавоб бериш. Шу сўздаги “М” лар сонига қараб энса қотиш даражасини билиб олаверасиз..
Ҳммммм....
20
Бир йигит зиқна дўстидан қарз сўрабди:
— Энг яқин дўстингга озроқ пул бериб тура олармидинг?
— Албатта! Аммо мени умуман яқин дўстим йўқ!
19
Идеал инсонни изламанг. Бугун манда дам олиш куни. Уйдаман...
23
— Бегим бўлақолинг, ҳалиям тиқмадингизми? Шуни ҳам эплай олмайсиз-а!?
— Ҳозир, жим тур! Мана бўлай деб қолдим…
— Э, беринг бу ёққа шланкани! Ҳамма ёқ сув бўлиб кетди-ку!
23
Қўмондон Алпарслон йигирма етти минг кишилик аскари билан Византия тупроқларида олға борар экан. Разведкага юборган зобитларидан бири кўзлари ола-кула бўлиб келиб қолди.
— Султоним, — деди у ҳансираб, — Уч юз минг кишилик душман аскари бизга яқинлашиб келмоқда.
Султон Алпарслон ҳеч димоғини бузмай жавоб берди:
— Биз эса уларга яқинлашиб бормоқдамиз.
26
Балиқ дўконига кириб каттакон лаққа балиқни сотиб олган харидор сотувчига дебди:
— Илтимос, шу балиқни пештахтанинг нариги ёғида туриб, менга отсангиз, мен уни илиб оламан.
— Нега? – ҳайрон бўлиб сўрабди сотувчи.
— Шунда мен дўстларимга “Балиқни ўзим тутдим!” деб бемалол мақтанган бўлардим-да, - дермиш харидор.
17