Икки дўст учрашиб қолишибди. Бири иккинчисидан сўрабди:
—Ўртоқ, охирги марта қачон чўмилдинг?
Дўсти жавоб берибди:
— Икки йилча бўлди шекилли.
— Ҳа яхши...
— Ўзинг-чи, қачон чўмилдинг?
— Мен охирги марта олти ой олдин бассейнга боргандим.
— Балиқ бўлиб кет-ей, ўртоқ!
Оммавий бепул Wi-Fi ҳудудларни ташкил этинг ва солиқ имтиёзларига эга бўлинг! Тадбиркорлар ўзи нима қилишини билмай юришган эди. Ўзбектуризм жуда яхши ўйлаб топибди-да!
Бир чол тилла балиқ ушлаб олган экан. Ҳар доимгидек, балиқ тилга кириб чолга дебди:
— Мени қўйиб юбор! Истаган тилагингни бажо келтираман...!
Чол кўпам ўйлаб ўтирмай:
— Гўзал аёл бер менга! – дебди.
Сувдан гўзал пари чиқибди.
— Бундан ҳам гўзалроқ бўлсин, - дебди яна чол.
Аввалгисидан икки карра гўзал ҳуснли пари чиқибди.
Чол яна:
— Гўзалликда тенгсиз бўлсин! – деган экан, балиқни жаҳли чиқиб:
— Ношуд банда, яхшиликни билмадинг, - деб сувга кириб кетибди.
Чол не кўз билан кўрсин-ки, сувдан ўзини кампири чиқиб турганмиш.
Кунларнинг бирида афанди билан бой гаров боғлашибди. Ким тезроқ ва кўпроқ семирса, пул ютуғи ўшаники экан.
Гаров муддати тугай деб қолса ҳам, афанди ҳеч семирмасмиш. Бойни эса кун сайин вазни ортиб бораверибди.
Вақти келиб, бой афандининг уйига бориб:
— Ҳой афанди, чиқ мана мени семирганимни кўр! Эшигингдан сиғмаяпман, - деса, афанди деразадан билагини кўрсатиб:
— Жимжалоқ бармоғимни ўзи шунчалик бўлса, қандай қилиб эшикдан чиқаман?! – деган экан.