Иш фаолиятингни мазмунли олиб боришингда ҳамкасбларинг жуда муҳим! Ахир ҳамма айбни уларга тўнкаб қўйиш мумкин.
Никоҳ ўқиш маросимидан: Мирсаид қизи Гулмирахон, Абдуллажон ўғли Азаматга турмушга чиқишга, у билан борликда ҳам, йўқликда ҳам, саломатликда ҳам, касалликда ҳам, мастликда ҳам, тетикликда ҳам, чироқ, газ, сув борлигида ҳам, пули тугаб ўчиб қолганида ҳам, кредит тўланганда ҳам, тўланмаганда ҳам, квартирада ҳам, ўз уйингизда ҳам бирга яшашга розимисиз?
Бошлиқ чиройли котибасини мақтаётганмиш: Баракалла, бор-йўғи 2 та хато. Жуда яхши. Энди 2-сўзни ёзинг.
— Нега қўшнингизни Биг Бон дейсизлар? — Чунки у билан ароқ ичсак, 3 дақиқада тап-тайёр бўлади.
Уйлари сув тошқинида ҳаробага айланган аҳолини кўнглини кўтариш учун ҳокимият вакиллари гуруҳ-гуруҳ бўлиб бориб, уларни тез-тез томоша қилиб келишарди.
— Қачон туғилгансан Ахмаджон? — Билмайман устоз. Мен туғилганимда ҳеч ким йўқ эди. "Сут ва овқат музлаткичда. Мен ишга кетдим. Онанг." деган ёзув бор эди холос.
— Циркга борамизми? — Нима қиласан циркда? Ҳар куни янгиликларни ўқиб турсанг, шуни ўзи етарли!
Юқумли касалликлар шифохонаси. Врач беморга: — Юрак уришингиз меъёрда. Қон босими ҳам яхши. Бемор: — Раҳмат доктор. Демак мен соғлом ўляпман.
Хотин эрига: — Азизим, 20 йилдан бери менга бирор мартта ҳам бунақа зўр кофе тайёрламагансиз... Эр: — Кофени жойига қўй! Ўзимга дамладим!
Йирик компания раҳбарларига қийин-да! Ишхона тўла ўғри ва қаллоб. Ишдан бўшатай деса, ҳаммаси таниш-билишлари...!
235 236 237 238 239 ... 507