— Циркга борамизми? — Нима қиласан циркда? Ҳар куни янгиликларни ўқиб турсанг, шуни ўзи етарли!
Юқумли касалликлар шифохонаси. Врач беморга: — Юрак уришингиз меъёрда. Қон босими ҳам яхши. Бемор: — Раҳмат доктор. Демак мен соғлом ўляпман.
Хотин эрига: — Азизим, 20 йилдан бери менга бирор мартта ҳам бунақа зўр кофе тайёрламагансиз... Эр: — Кофени жойига қўй! Ўзимга дамладим!
Йирик компания раҳбарларига қийин-да! Ишхона тўла ўғри ва қаллоб. Ишдан бўшатай деса, ҳаммаси таниш-билишлари...!
Йигит қизга: — Ҳой қиз, тушиб қолди. Қиз: — Сеникиям тушиб қолмасин, осилиб турибди-ку! Йигит: — Нимани айтяпсан? Сени пулинг тушиб қолди. Қиз: — Калитинг шимингни орқа тарафида осилиб турибди. Шуни айтгандим.
— Нима учун фарзандларингизни сочига оқ тушган? — Чунки мен уларга кечқурун эртак эмас, солиқ кодексини ўқиб бераман.
Бир маст одамни қўлидан бир дона сигарети ерга тушиб кетибди. Пиёниста сигарет қутисидаги қолган ҳамма сигаретларни ерга ташлаб "Боринглар, анави дайдини олиб келинглар" дебди.
Машина йўлида одамлар тўпланиб туришса, ўтиб кетаётган кампир: — Нима бўлди? - деб сўрабди. Шу ерда турган одам: — Бир талабани машина уриб кетибди, - дебди. Кампир хотиржам туриб дебди: — Ҳайрият-ей! Мен одамни уриб кетибдими дебман...
Япониянинг Тойота компанияси директори билан Асака машина заводи директори учрашиб қолибди. Тойота директоридан ўзбек директори сўрабди: — Сизларни заводингизда нечта инженер ишлайди? — 7 нафар, - дебди япон. — Сизларда-чи? - деб сўрабди у ҳам. Асакалик акахон ичида: "Ҳозир менда 80 та инженер ишлашини айтсам, ғалати бўлмасинмикин?!" - деб, 6 та ишлайди, - деб қўяқолибди. Эртаси куни Тойота директорини кўрса, кўзлари қизариб кетган эмиш. Асака заводини раҳбари: — Сизга нима бўлди? - деб сўраса, япон: — Кечаси билан ухламай ўйлаб чиқдим. 7-инженерим нима иш қиляпти экан деб, - дермиш.
Бир одамни ёнига гадой келиб пул сўрабди: — Акажон пул беринг. Автобусга ҳам пулим йўқ... Ҳалиги одам гадойга пул берса, гадой пулни олиб тўғри барга кириб кетибди. Ортидан кириб: — Автобусга пулим йўқ дединг. Пул бердим. Нега ароқ ичгани ўтириб олдинг? - деса, гадой: — Шу ароқни ичсам автобусда ҳам текинга кетаман-да ака. Сизни алдаганим йўқ, - дебди.
236 237 238 239 240 ... 507