Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
уйга ширакайф аҳволда келган эр хотинига:
— Пул олиб чиқ! Такси кутиб турибди, - дебди.
Хотини:
— Ким ароқ олиб берди? Уйга келишга ҳам бермадими? - деса, эри:
— Нега бермас экан. Уйга ҳам берди, - деб кастюмини ичидан бир шиша ароқ чиқарибди.
26
Айрим инсонлар шунақаям "совуқ"ки, уларни қонини ичган чивин шамоллаб қолармуш.
20
Ҳа, шу ердамидинг ярамас ўғри!
Қани чиқ бу ёққа! - дебди картошка эккан деҳқон қўнғизга қараб.
17
Бир киши жон берай деб ётса, ошхонадан ширин таомни ҳиди димоғига урилибди.
— Нима пишираётгандинг? - дебди хотинига.
— Ош бошлаб қўйдим, - дебди.
— Тезроқ гуручини дамла! Шу ошдан еб кетай, - деса, хотини:
— Йўқ, ошни азага келадиганларга тайёрлаяпман, - деган экан.
19
— Алло, алло! Ёрдам беринг. Мен қўлни синдириб қўйдим.
— Мен врач эмасман. Адвокатман. Врачга қўнғироқ қилинг!
— Менга адвокат керак. Синган қўл меники эмас!
13
Ёз фаслини тўхтатиб туринглар! Мен дам олишга улгурмадим!
15
Фаррошлик қилиш уят!
Автобусда чиптачи бўлиб ишлаш уят!
Пайнетда ишлаш ҳам уят!
Кўчада ғийбат қилиб, бекорчи бўлиб ўтириш уятмас!
16
— Бюджет пулларини ўғирлайсизми?
— Ҳа, нима эди?
— Билиб қолишса-чи?
— Мана сиз билдингиз-ку, хўш?!
14
Дарёни нариги қирғоғида яшайдиган бўрига қуён соҳилни бу тарафида ҳар куни туриб олиб:
— Ҳой бўри, ўт бу ёққа! - деб мақтанар экан.
Бир куни жаҳли чиқган бўри дарёни сузиб ўтиб қуённи орқасига беркиниб олибди.
— Ҳой бўри, ўт бу ёққа! - дейиши билан бўри:
— Мана ўтдим! Нима дейсан энди?! - деса, қуён:
— Юринг, чойга чақиргандим, - дермиш.
17
Математик фокус:
Истаган сонни ўйланг. Уни 3 га кўпайтиринг. Натижадан 7 ни айиринг.
Кейин 6 га кўпайтиринг ва 76 ни қўшинг. Энди ҳисоблаш учун кўзларингизни юминг. Қоп-қоронғу! Топдимми?!
22