Бир куни журналист футболчидан сўрабди:
— Нега сиз бошқа иш қилмайсиз ёки истеъфога чиқмайсиз? Яхши ўйнай олмаяпсиз-ку.
Футболчи:
— Ие, унда оиламни ким боқади?! Майдонда сал-пал югуриб, катта маош оляпман..., - дермиш.
Жума куни кечқурун хотин эрига:
— Адаси, келинг шу дам олиш кунлари мазза қилиб дам олайлик...
Эри хурсанд бўлиб хотинига:
— Бўпти хотин, душанба куни кўришгунча унда! - деган экан.
Бир одам қўшнисига дебди:
— Ҳа қўшни, хўрозингизни сотгани олиб кетяпсизми?
Қўшниси унга қараб:
— Э, йўқ! Шунчаки, товуқларим хўрозсиз бозорга бормаймиз дейишяпти, - деб жавоб қайтарибди.
Бир киши солиқ қўмитасига келиб дебди:
— Менга қачон меҳнат таътили берасизлар?
Қўмитадагилар ҳайрон бўлиб:
— Ахир сиз бизни ходимимиз эмассиз-ку!? – дейишса, ҳалиги киши:
— Ҳа, лекин мен фақат сизлар учун ишлаб юрибман-да! – деган экан.