Онасини ёнига ўғли келиб дебди: — Ойижон, 5 минг беринг. — Йўқ. Пулни нима қиласан?! - дебди онаси жаҳли чиқиб. — Берақолинг ойижон... - дебди яна ўғли. — Йўқ дедим сенга! - дебди онаси. — Агар 10 минг берсангиз, адам тўғрисида бир гап айтаман, - дебди болакай айёрлик билан. Онаси дарров 10 мингни берибди. — Айт, нима сир экан! — Адамни ёнига бир аёл келди. Улар меҳмонхонамизга кириб узоқ гаплашишди, - дебди ўғли чўнтагига 10 мингни солиб, эшик ёнига яқинлашаркан. — Нимани гаплашишди? - деб ўтакаси ёрилай деди аёлни. — Ўғлингизни мактабда баҳолари пасайиб кетяпти деди у аёл, - деб кўчага югурибди болакай.
География дарсида:
— Болтавой, қани бизга Панама канали ҳақида гапириб бер-чи!
— Устоз , телевизоримиз Milliy, Sevimli, My5 каналларини кўрсатади, лекин бунақа канални кўрсатмайди.
Хотин эридан:
— Адаси, овқат қилиб қўйдингизми? - деб сўраса, эри:
— Нима, мени ўзингга ўхшатяпсанми? Кирларни ҳам ювиб қўйганман! - дермиш.
Бошлиқ хонасига аёл киши кирди.
— Мумкинми?
— Келинг хизмат?
— Мен сизнинг ҳайдовчингиз Шоқосимни хотиниман. Эрим менга хиёнат қиляпти!
— Сиз буни қаердан билдингиз?
— Кеча костюмининг чўнтагидан манабу аёллар ич кийимини топиб олдим!
Бошлиқ:
— Ҳайдовчим ҳозир устахонада. Буни менга ташлаб кетинг. Ўзим Шоқосим билан гаплашаман, - дебди.
Бошлиқ ич кийимни портфелига солибди. Ишлари кўпайиб кетиб, ҳайдовчиси билан гаплашиш эсидан ҳам чиқиб кетибди.
Кечки пайт уйига келса, хотини:
— Дадаси, уйда нон тугабди. Пул беринг, нон олиб келай, - дебди.
Бошлиқ:
— Пул портфелимда, олақол, - дебди. Хотини сумкани очиб, ич кийимга кўзи тушибди:
— Дадаси, бу кийимимни уч кундан бери тополмайман. Сизда экан-да, - дермиш.
Бир куни Афанди сомса еб ўтириб сўка бошлабди. Сомсачи келиб унга нега сўкяпсиз деса
— Йўқ, мен сизни эмас, хотинимни сўкяпман дебди. У ҳар кун айтарди — менга гўшт олиб келинг, мен сомса қиламан — деб, мана, пиёзданам ширин сомса бўларкану.
Дарсда:
— Айтчи Ҳасан катта бўлсанг ким бўласан?
— Мен катта бўлсам бой бўламан, пулларим кўп бўлади, хотин оламан, унга машина, уй, яхта тиллолар обераман! Чет элларга айлангани обкетаман!
— Яхши молодец! Сенчи Акбар сен ким бўласан?
— Мен Ҳасанни хотини бўламан!
Бир куни илон велоcипед миниб кетаётган экан..
Азиз ота-оналар! Ҳавотир олманглар, синф хоналари иссиқ ва барча ўқитувчилар 100 фоиз ишга келган. Таътилни давом эттираверинглар!
Ишсизликни энг ёмон кўриниши - ишламайдиган бошдир!
Афанди бозордан гўшт олибди-ю, кабоб қилишни билмасмуш. Қассоб одам бир қоғозга кабоб тайёрлаш усулини ёзиб афандига берибди. Йўлда афандининг қўлидан итлар гўштни олиб қочибди. Афанди бўлса итларни орқасидан "Қоғоз менда қолди-ку тентаклар!" дермиш.
29 30 31 32 33 ... 507