Азиз ота-оналар! Ҳавотир олманглар, синф хоналари иссиқ ва барча ўқитувчилар 100 фоиз ишга келган. Таътилни давом эттираверинглар!
Ишсизликни энг ёмон кўриниши - ишламайдиган бошдир!
Афанди бозордан гўшт олибди-ю, кабоб қилишни билмасмуш. Қассоб одам бир қоғозга кабоб тайёрлаш усулини ёзиб афандига берибди. Йўлда афандининг қўлидан итлар гўштни олиб қочибди. Афанди бўлса итларни орқасидан "Қоғоз менда қолди-ку тентаклар!" дермиш.
Бир аёл ҳикоя қилади: — Тўрт ёшли қизим шкафни очиб, кийимларни титаверади. Бугун уни қўрқитдим, — Шкаф ичида ёмон амаки бор, очсанг сени ўғирлаб кетади, деб. Кечки пайт эрим билан овқатланиб ўтирсак қизим югуриб келиб: — Ойи, ойи! Шкаф ичидаги амаки кетдими? деб сўраса бўладими! Эримга тушунтиргунимча бўларим бўлди!...
Мактабда: — Биз сизни ўғлингиз устидан шикоят қилиш учун чақирдик. У ўзини мактабда жуда-ям ёмон тутади. — Уйда ҳам ўзини ёмон тутади. Мен сизларни чақираётганим йўқ-ку!
Кампир: — Чол, нимани ўйлаяпсиз? Чол: — Сен ўйлаётган нарсани. Кампир: — Ўлинг-ей, уятсиз!
Битта одам 4 рақамини айта олмас экан. Нон дўконига кириб "Менга 6 та нон беринг. 2 таси керакмас" дер экан.
Бир йигит Францияга саёҳат чиптасини ютиб олибди. Лекин франсузчани билмас экан. Нима қилишини билмай, дўстидан маслаҳат сўрабди:
— Ўртоқ, бошим қотди. Францияга кетяпман-у, француз тилини билмайман!
Дўсти маслаҳат берибди:
— Шу ҳам муаммоми?! Ҳар бир сўзингни олдига "Ф" ҳарфини қўшиб гапираверасан…
Йигит Францияга борибди. Ҳамма ёқда фрунцузлар…
Шаҳар айланиб юриб, адашиб қолибди. Шунда йўлни сўраш учун бир франциялик одамни тўхтатиб сўрабди:
— Фалом, фака! Фузр, фанави фўча фаерга фолиб форади? – деса, ҳалиги француз одам қараб туриб:
— Фэ фоғайни, фўзим фам филмай фурибман, - деган экан.
“Борига барака”дан энергия тежамкор лампочка ютиб олдим.
Уйга келиб, чироққа ўрнатиб кўрдим. Ишламади...
Ростан ҳам энергияни тежар экан.
Шаҳарга иш билан келган хўроз грильда айланиб пишаётган товуқларни кўриб деди:
“Қишлоқда тухум режаси бажарилмаётган пайтда, сенлар карусель учиб юрганингга ўлайми..!”
30 31 32 33 34 ... 507