Кўчада 3 та бола баҳслашиб турган экан: Биринчиси дебди:⠀ — Менинг поччам энг бой одам . Опамга 3 та уй, 2 та далаҳовли, 5 машина олиб берганлар-у, лекин опамни ўзлари билан олиб кетганлар. Иккинчиси дебди: ⠀ — Менинг поччам ҳам миллиардер. Опамни олтин-у, зар билан безаганлар. Нима десалар бир зумда муҳайё қиладилар. Лекин тўғри, менинг ҳам опамни олиб кетганлар. Учинчиси бўлса буларни ҳаммасини эшитиб дебди:⠀ — Менинг поччам бой эмаслар. Лекин поччам опамни олиб кетмаганлар. Аксинча, биз поччамни олиб келганмиз.
— Беш йил учрашиб, севишиб юрганимиздан кейин у қиз менга "Дўст бўлиб қолайлик" деса бўладими... Тасаввур қиляпсизми ҳолатимни? Беш йил-а, беш йил!
— Битта шапалоқ солмадизми шу гапига?!
— Кечирасиз, сиз аниқ психологмисиз?