Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Болангизни нимага бувиси билан қолдирмайсизлар?
— Чунки у қабристонда бир ўзи қолишидан қўрқади-да.
124
Хўроз сигирга ҳазиллашиб:
— Эртага кўп сут бермасанг, эгамиз сени сўйиб юбораркан, - деса.
Сигир қўрқанидан эртасига икки пақир сут берибди.
Буни кўриб эгаси хурсанд бўлиб: "Кўз тегмасин бир қон чиқарворай", - деб хўрозни сўйворибди.
148
Коллеж битирувчиси диплом олди. Дипломни арқонга боғлаб, асфальтни ўртасида судраб кетяпти.
Ҳамма ҳайратда. Бир шофёр:
— Ҳа, укам нимага дипломни эргаштириб юрибсан? - деди.
— Мен буни орқасидан 3 йил юрдим, бу ҳам мени орқамдан юрсин-да энди, - дея жавоб берди.
117
Ялмоғиз кампир ўрмонда учиб кетаётиб, бир сохибжамол қиз дарахт тагида яланғоч аҳволда сочини тараб ўтирганини кўриб қолибди, тўхтаб сўрабди:
— Эй, аҳмоқ қиз, ўрмонда яланғоч аҳволда ўтиришга уялмайсанми? — деса:
Қиз:
— Бувижон бу ахир сўнги модадаги кўйлагим-ку, — дея жавоб берибди.
Ялмоғиз кампир уйига борибдида, у ҳам уйини олдида яланғоч ўтирса, олдидан Кашей ўтиб қолиб:
— Кампир қариган чоғингда эсинг оғиб қолдими, бу нима ўтириш?
— Эй чол сен нимани билардинг, бу ахир сўнгги модадаги янги кўйлагим-ку!?
— Ундай бўлса янги кўйлакни уёқ-буёғини дазмол қилиб киядида.
107
Инглиз аёллари «I love you», - деб — 1-2та туғишади.
Рус аёллари: «Я тебя люблю», - деб — 2-3та туғишяпти.
Ўзбек аёллари эса: «Нарироқ ётинг, боринг», - деб — 4-5-6та туғишяпти.
116
Касаллик варақасини тўлдира туриб, доктор бемор аёлдан сўрабди:
— Хўш, опажон ёшингиз нечада?
— Опажон, деманг мени! Ахир эндигина йигирма саккиз ёш ва бир неча ойга тўлдим...
— Хўш, неча ой?
— Бир юз тўксон саккиз ойга...
111
Ўқувчи:
— Устоз, аҳмоқ одам қанақа бўлади?
Ўқитувчи:
— Аҳмоқ одамнинг гапирган гапини ҳеч ким тушунмайди. Тушундинг-а?
Ўқувчи:
— Йўқ...
132
Эълон: Муҳтарам ва мунис аёллар! Агар сиз ўз қоматингидан қониқиш ҳосил қилмасангиз зудлик билан бизнинг ҳузуримизга келинг! Бизни ҳар қандай қомат қониқтиради!
118
Куёв келинни никоҳ уйидан қўлида кўтариб чиқяпти.
— Жоним, энди биз эр ва хотинмиз тўғрими?
Куёв:
— Ҳа
Келин:
— Келинг, унда бошизга чиқиб олақолай?
113
Интернет провайдер сайтига савол билан мурожат қилишяпти:
Ёшим 20 да. Чексиз интернет чўнтакбоп нархга пайдо бўлиши эҳтимоллиги қанча?
131