Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Шогирднинг шиори:
7 мартта сўраб, 1 мартта унут!
24
— Кўзларингдан билиниб турибди, яна ичиб келибсан.
— Қоматингдан билиниб турибди, яна бўкиб овқат ебсан.
21
Мўйнали пальто дўконига эр-хотин харидорлар киришса, ёнига сотувчи қиз югуриб келибди:
— Бирор нима қидиряпсизми? - дебди хушфеъллик билан.
Харидор эр:
— Куя капалагига емиш қидиряпмиз, - деган экан.
31
Ошхонада:
— Нима овқатлар бор?
— Фақат ток ош бор.
— Ахир бу 2 та овқат-ку!
— Энди битта. Бизга қозон керак бўлиб қолди.
30
Мени бувам Титаник чўкиб кетиши ҳақида огоҳлантирган эди!
"Ҳозир айсбергга урилади! Ҳозир чўкиб кетади" деб роса бақирганди. Лекин уни кинотеатрдан ҳайдаб чиқаришди-да!
16
— Озиш учун фақат салат еяпман.
— Салатни ичи гўшт, майонез ва тухумга тўла-ку!
— Ахир мен салат еяпман-ку!
19

Янги 2021 йил кириб келишига ҳам 4 ойдан сал кўп вақт қоляпти.
Ҳа..., роса бу йил зўр ўтди-да!!

24
Товуқ хўроздан бир ҳаёлда қочаркан,
Ишқилиб тез югуриб қўймаяпманми деркан.
20
Бир куни шифохонага бир бемор келибди. Уни ҳамма ёғи тирналган, шилинган, қонталаш экан.
— Сизга нима бўлди? - дебди шифокор.
— Мени ари чақиб олди, - жавоб берибди бемор.
— Ари чақса, шу аҳволга тушасизми??? - сўрабди яна шифокор.
— Ахир мен ток устида узум узаётган пайтимда чақди ари, - деган экан бемор.
15
АҚШда норозилик намойиши иштирокчилари шахмат ўйини қоидаларини ўзгартиришни талаб қилишмоқда!
Улар ўйинда биринчи бўлиб қоралар юришини хоҳлайдилар.
18