Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир аёл врачнинг хонасига кириб, касаллик варақасини унга узатибди. Врач анкетани секин варроқлаб оча бошлабди-ю, ҳар-ҳар замон “Вой-вой! Шунчалик ҳам бўладими?!” деб бой чайқаб қўйибди.
Буни кўрган бемор аёлни “нафаси ичига тушиб” сўрабди:
— Доктор, аҳволим шунчалик ёмонми?
Врач бўлса унга қараб дебди:
— Сизни эмас, кўзимни айтяпман...! Кўзойнаксиз умуман ўқий олмайдиган бўлиб қолибман-а...
16
Уч бошли аждар бир-бири билан суҳбатлашмоқда:
— Негадир бошим оғрияпти...!? Кеча ичмагандим шекилли...!? – дебди биттаси.
Иккинчиси:
— Мен роса ичгандим. Ошқозонимиз битта-ку! - дермиш.
15
“Бузоқни югургани сомонхонагача” деган мақолни эшитган бузоқ энди ўтлоққа қараб югурадиган бўлибди.
13
Тошкентни сайёҳат қилиб қайтган хитойликдан сўрашибди:
— Хўш, Тошкент қандай шаҳар экан?
Хитойлик дебди:
— Чиройли шаҳар! Одам ҳам жуда кам экан.
14
Ҳайдовчилар учун:
Кўп газ боссанг бензин кетар.
Кўп тормозда резина кетар.
Бу иссиқда юраверсанг,
Бир кун точна “томинг” кетар!
13
— Дугонажон, сенга масҳарабозлар ёқадими?
— Циркдагиларими ёки атрофимдагиларими?
12
Эрталаб корхона директори ишга келиб хонасига кирса, бир ишчиси бошига иссиқ қалпоқ кийиб олиб стол устидаги қоғозларни титкилаётганмиш.
— Сен бу ерда нима қиляпсан Хасанов??? – дебди.
Хасанов тикилиб туриб:
— Падарингга лаънат! Кийсанг кўринмайдиган бўлиб қоласан деб юз мингга сотган эди, - деб бошидаги қалпоқни ечиб ерга отган экан.
12
Анчагина семириб кетган қиз уйдагилардан унга озишга ёрдам беришларини сўрабди.
Эртаси куни уйғониб музлатгични ёнига келиб қараса, оқ қоғозга қуйидаги сўзлар ёзиб қўйилган экан:
“Семиз қиз – оиламиз учун шармандалик!”
13
Доғистонлик бургалар лезгинка таронасини эшитиб қолиб, мушукни тепкилаб ташашибди...
11
Ҳурматли эркаклар! Агар аёлингиз ихчам, чаққон ва серҳаракат бўлишини хоҳласангиз, қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирманг!
15