Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Савол: Қиз бола ва аёл ўртасидаги фарқ нимада?
Жавоб: Қиз бола янги iPhone хоҳлайди. Аёл эса "тагига олмайдиган" това хоҳлайди.
19
Сиз қуйидаги 3 та фактни биласизми?
1. Чап кўзингизни юмиб, ҳеч қандай ёзувни ўқий олмайсиз.
2. 1-фактни ўқиб, ўзингизда текшириб кўрасиз.
3. Алданганингизни билиб куласиз.
25

Сўнгги янгиликларнинг энг ишончли манбаалари:
1. Телеграм.
2. Инстаграм.
3. Фейсбук.
4. Маҳалладаги хотинлар.

25
Шогирднинг шиори:
7 мартта сўраб, 1 мартта унут!
24
— Кўзларингдан билиниб турибди, яна ичиб келибсан.
— Қоматингдан билиниб турибди, яна бўкиб овқат ебсан.
21
Мўйнали пальто дўконига эр-хотин харидорлар киришса, ёнига сотувчи қиз югуриб келибди:
— Бирор нима қидиряпсизми? - дебди хушфеъллик билан.
Харидор эр:
— Куя капалагига емиш қидиряпмиз, - деган экан.
31
Ошхонада:
— Нима овқатлар бор?
— Фақат ток ош бор.
— Ахир бу 2 та овқат-ку!
— Энди битта. Бизга қозон керак бўлиб қолди.
30
Мени бувам Титаник чўкиб кетиши ҳақида огоҳлантирган эди!
"Ҳозир айсбергга урилади! Ҳозир чўкиб кетади" деб роса бақирганди. Лекин уни кинотеатрдан ҳайдаб чиқаришди-да!
16
— Озиш учун фақат салат еяпман.
— Салатни ичи гўшт, майонез ва тухумга тўла-ку!
— Ахир мен салат еяпман-ку!
19

Янги 2021 йил кириб келишига ҳам 4 ойдан сал кўп вақт қоляпти.
Ҳа..., роса бу йил зўр ўтди-да!!

24