Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Якин кунларда телеграм группаларида:
Агар мени ёқтирсанг, менга кулиб турган (одамча) смайлик юбор!
Агар менга ёқишни истасанг, менга юракча расмини юбор!
Агар мени севсанг, ҳисобимга пул ташлаб юбор!
14
Хилват кўчада Афандини йўлтўсарлар тўхтатиб дебди:
— Ҳамёнингни чўз! Пул керакми жонингми?
Афанди ўйланиб туриб:
— Ҳозир ёнимда пул йўқ эди. Сизлардан қарз бўлиб қоларканман-да, - дермиш.
11
— Сиз бунча аҳмоқлик қилишга қандай улгурасиз?
— Мен жуда эрта тураман.
15
Бир куни чол йўлда кетаётиб кўза топиб олибди. Кўзадан жин чиқибди. Чол жинга қараб:
— Менга 8 сотих ер ажратиб бер! - деса, жин:
— Кўзани кадастрида бунча ерни ўзи йўқ-ку, Қаердан топаман?! - дермиш.
10
— Алло, бу ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятими?
— Ҳудди шундай.
— Почтачи амаки дарахтни устига чиқиб олиб, итимизни росса ҳақоратлаяпти.
13
Кеча мени ГАИ ходими тўхтатиб, қоидабузарлигим учун жарима ёза бошлади. Шу пайт ходимнинг чўнтагидан иккита яп-янги 50минг сўмлик тушиб қолди.
Ерга тушган пулларини олиб, унга узатсам, ГАИ ходими менга жаҳл билан:
— Пора таклиф қилмай қўяқолинг! Жарима ёзиб бўлдим! - деди.
Мен эса бу пуллар унинг чўнтагидан тушганини айтиб, ҳечам тушунтира олмадим. У ишонмади.
На илож, 100 мингни чўнтагимга солдим-да, йўлимда кетавердим...
14
Автобус бекатида икки нотаниш эркак турибди. Бирининг сочлари малла, иккинчиси кал. Малласоч эркак нимадан гап бошлашни билмай сўради:
— Ҳа, биродар, Худо сизни сочдан қисганга ўхшайди-а?
— Нега қисади? Малла соч бермоқчи бўлганди, ўзим истамадим.
10
Агар интернет тезлигига ҳам педаль ўрнатилганда эди, инсонлар камроқ семизлик касаллигига учрар эдилар.
11
Ота-она ўғлини армияга кузатяпти.
Она:
— Доим ҳақиқатни ёзгин!
Ота:
— Э, уёқда ҳар битта хатни текширишади.
Она:
— Унда аҳволинг ёмон бўлса, қизил, яхши бўлса, кўк рангли сиёҳда хат ёзгин!
Ўғил жўнаб кетди. Орадан қанчадир вақт ўтиб, кўк сиёҳда ёзилган хат келибди:
"Онажон, отажон, ҳаммаси яхши! Фақат, бу хатимни қизил кўзойнак тақиб ўқинглар..."
13
Бир пиёниста киши докторга борибди. Врач:
— Нима бўлди, шикоятингиз? - деб сўраса, ҳалиги одам:
— Кеча оғайниларим билан болаларни соғлиги учун ичдик, аёлларимизни соғлиги учун ичдик, қўшниларни соғлиги учун ичдик, охири негадир ўзимни соғлиғим ёмонлашди, - дермиш.
13