Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Ярим тун, соат 2:00.
Телефон қўнғироғи жиринглаб, нариги томондан "Нега шу маҳалда ухламаяпсан?" деган саволни эшитиб ақлдан озай дедим.
Менга қўнғироқ қилган одам шу саволни ўзига ҳам бериб кўрганмикин?!
Домла талабага дебди:
— Агар хоҳласанг, мен сенга бой бўлишни ўргатаман.
— Нега унда ўзингиз бой бўлмайсиз?
— Менга ўргатадиган устоз йўқда, - жавоб берибди домла.
Бир талаба пулсизликдан қийналиб:
— Сигаретни ташлаб, нос чекишга ўтаман, - дебди.
Бир ҳафтадан сўнг хумори тутиб, ҳам сигарет ҳам нос сотиб олишни бошлабди.