Бир одам йўлакда тамаки чекиб турса, қўшнисини уйидан додлаган овоз эшитилибди.
Зур ўтмай, қўлида синган 3D кўзойнаги билан ташқарига югуриб чиқибди.
Бояги одам:
— Ҳа қўшни, тинчликми? - деса, қўшниси:
— 3D телевизор сотиб олгандим. Бир пайт қарасам, даҳшатли динозавр устимга бостириб келяпти..., - дермиш.
Кеча тунда ўғлимни ётоғида ухлаб қолибман. Эрталаб уйғонсам телефонимга учта СМС келибди:
1:25 - Қаердасан?
3:15 - Қаерларда санғиб юрибсан?!
4:20 - Бўлди, топдим! Ухлайвер...
Эри хотинига бақириб:
— Зумраша ўғлинг яна оёқ кийимимни расво қилибди. Тувакка ўтиришни ўрганган эдинг-ку...?
Хотини:
— Туфлигингиздан бадбўй ҳид келаётган эди. Адашиб кетибди-да...
— Сен аблаҳсан! Биласанми, вафот этганингда эҳсон ошингга ҳам келмайман, ҳатто!
— Мен эса сени эҳсон ошингга албатта бораман!
Бир йигит дўстига мақтанибди:
— Дўстим биласанми, кеча шунақа “кетворган” негр қиз билан танишдим... Қадди-қомати келишган, сочлари жингалак, ўзи ширинсўз, ...
— Хўш кейин нима бўлди?
— Кейин биз тунги клубга бордик. Клуб ичкариси жуда-ям қоронғи экан жин урсин!
— Нима бўлди?
— Қоронғида уни йўқотиб қўйдим.
Афандини ўғли мактабга борибди. Ўқитувчиси унга савол берибди:
— Биров сенга олма берса нима унга дейсан?
— Олма ювилганми дейман, устоз, - жавоб берибди бола.
Бир аёл дугонасига мақтанибди:
— Мен ёғларга қарши кураш бошладим!
Дугонаси унга қараб туриб:
— Жуда кўпларини асир олишга ҳам улгурибсан.
— Биласанми дўстим, донолик ҳам бир касаллик экан.
— Ташвишланма, сен соппа-соғсан!
Ихтирочи дўстига деди:
— Мен ҳудди одамга ўхшаб кетадиган компьютер яратдим.
— Ҳўш, нимаси одамга ўхшаркан?
— Ўзи хато қилиб қўйиб, бошқа компьютерга тўнкаб тураверади.
Эр-хотин жанжаллашиб қолишибди.
Эр:
— Сени нуқул пул ҳавотирга солади!
Хотин:
— Пул ҳавотирга солмайди, тинчлантиради!
387 388 389 390 391 ... 507