Бир куни Афанди бозордан юк кўтариб келаётган экан, бир қўшниси уни кўриб:
— Э, қўшни мен ҳам бозорга кетаётган эдим, этмабсиз-де машинамда бирга бориб келардик, - дебди
Шунда Афанди:
— Ростанми? Яхши эттингиз, яна у бу нарсалар олишим керак эди, ҳозир чиқаман. Қўшни бор бўлинг, - деса Ҳалиги қўшни ичида:
— Қўқон маъзиратни ҳам билмайди бу галварс. Сен етмай турувдинг, - дермиш
Бир куни 2 та дугона паркда кетишаётган экан, бир қитмир бола келиб, қизлардан:
— Исмийла нима? - деб сўрабди.
Қизлардан бири иккинчисига қараб:
— Исмингни этма, Зилола, - дебди
— Ҳоп, Ҳилола, - дебди.
Катта компания директори ўз ўринбосарига гап уқтирмоқда:
— Сизни табриклашим мумкин. Бундан олти ой илгари оддий ходим сифатида иш бошлагандингиз. Бир ой ўтиб бўлим бошлиғи бўлдингиз.
— Тўғри.
— Икки ой ўтиб, омбор бошлиғи бўлдингиз.
— Бунисиям тўғри.
— Ҳозир эса, кўз тегмасин, бош директор ўринбосари лавозимида ишлаяпсиз. Бунинг учун нима дейиш керак?
— Раҳмат, дада!