Чақалоғи билан ўйнаб ўтирган аёл:
— Сенга мазза-да... Овқатланасан, ухлайсан, хожатдан кейин яна овқатланасан, ... ухлайсан... – деб боласига гапираётса, қўшни хонада телевизор кўриб ётган эри:
— Ҳаққим бор! Бугун якшанба - дам олиш куним! – дермиш.
Асфальт ковлаётган ишчидан йўловчи сўради:
— Қандай қилиб шундай шовқинга чидайсиз-а?
— Э, бу ҳеч гап эмас! Мен бир неча йил бошланғич синфларга дарс берганман.
Ўқитувчи ўқувчисидан сўрабди:
— «Қанд» сўзини қўшиб бир гап туз-чи!
— «Эрталаб қаҳва ичдим».
— Бу гапда «қанд» сўзи йўқ-ку?
— Қанд қаҳванинг ичида эриб кетган-да!
Икки дугона суҳбатлашмоқда:
— Кеча эрим билан урушиб қолдим. Мени хафа қилди.
— Майли. Чой дамлаб бераётганингда қасдингни оласан.
— Тушунмадим...
— Ахир юзига туфлай олмайсан-ку!
Беморни шикоятларини эшитиб ўтирган врач ҳадеб "Яхши, яхши" деяверибди. Бемор: — Мен дардимни айтсам, сиз нимага нуқул яхши деяверасиз? - деса, врач: — Сизга ўхшаган беморларни қабулимга келиб тургани яхши-да! - деган экан.
Очиқ-сочиқ кийинган бир қиз ўғриликка тушибди. Лекин у қизни кўрган эркакларни бирортаси ҳам қизни юзини эслаб қолмаганмуш...
Бой хонадонни қизига уйланмоқчи бўлиб келган йигитни гаплари: — Гап сизларни бойлигингизда эмас. Қизингизни севаман! Хонадон эгаси: — Ахир бизни 3 та қизимиз бор. Қайси бирини? Йигит: — Фарқи йўқ!
Болалар боғчасида янги мусобақа: Ким биринчи бўлиб кашасини еб қўйса, ўша болага каша емасликка рухсат берилади!
Русча: Пока! Немисча: Wiedersehen! Инглизча: See you! Туркча: Gule gule!
Ўзбекча: Бўпти. Гаплашамиз. Уйдагиларга салом деб қўй! Уйга ўт, чой ичамиз.
Ота-бола меҳмонга боришибди. Боласи дастурхондаги узумдан олиб ебди-да отасига:
— Дада, узумда “У” витамини бор. Еб туриш керак! – дебди.
Яна бироздан сўнг:
— Дада, ёнғоқда “Ё” витамини бор. Еб туриш керак! – деб ёнғоқни паққос туширибди.
Мезбондан уялиб турган дадаси, уй эгаси ташқарига чиқиши билан ўғлига бир тарсаки туширибди-да, дебди:
— Ўғлим, тарсакида “Т” витамини бор. Еб туриш керак!
37 38 39 40 41 ... 507