Пошшо бир куни зиёфатда ўтириб Афанди билан ҳазиллашди:
— Мулла Насриддин, қаерга борсангиз эшагингиздан ажралмайсиз, доим у билан биргасиз, а?
— Тақсир, эшагимдан ажралсам, мана бундай зиёфатлардан ҳам маҳрум бўлиб қоламан-да,— жавоб берди Афанди.
Судда иш кўрилмоқда. Судья айбланувчига:
— Уялмайсизми, судланувчи?! Бу кампир сизга булочка берган экан, сиз эса уни тошбўрон қилибсиз?! Судланувчи:
— Умуман олганда, мен тош эмас, ўзи берган булочкаларни отувдим...
Пошшо бир куни катта зиёфат берди. Унда Афанди ҳам бўлиб, ёнидаги киши билан қуюқ суҳбатлашар эди. Пошшо уни хижолат қилиш учун ёнига келиб:
— Ким билади, қандай ёлғонларни валақлаяпсан,— деди.
— Нима қилай, шоҳим,— жавоб берди Афанди,— лоф аралашмаса бўлмас экан, дўстимга сизнинг одиллигингиз ҳақида гапириб беряпман.