Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Бугунги кун кечагиндан нимаси билан ёдингда қолди?
— Бошқа сана экани билан эслаб қоламан.
24
30 ёшга тўлган йигитларни 20 ёшли йигитлардан фарқи шундаки, оғайнилар билан чойхонада ўтириш учун 1 ҳафта ҳам телеграмда келиша олишмайди...!
13
— Дўстим, дунёга қара, нималар бўляпти-а?!
— Нима десам экан!?
— Бир нима дейишни ўзим ҳам биламан. Фақат бунга тушуна олмаяпман.
13
Окулист врач ҳузурида:
— Ҳурматли бемор, яқинда кўзойнаксиз китоб ўқишни бошлайсиз.
Бемор:
— Қанақасига? Ахир мен ҳеч нарсани кўрмаяпман-ку!
Врач:
— Мен бармоқларингиз билан ўқийсиз китобни демоқчи эдим.
14
Агар уйланмаган йигитларда қайнонанинг тажрибаси бўлганида эди, ҳамма йигитлар бу дунёдан бўйдоқ ўтиб кетарди.
20
Катта филармония концерти бошланди.
"Ҳозир Шестаковичнинг 6-симфонияси янграйди!"
Орқа қатордан эркак кишининг асабийлашган овози эшитилибди:
"Кўрдингми! Тезроқ юрсанг бўлмайдими?! 5 та симфонияни ўтказиб юборибмиз!"
19
Агар кўп қаватли уйда яшовчилар бир кунда бош ювишса, демак эртага иссиқ сувни ўчиришади ёки бугун иссиқ сув келган.
12

— Электр энергияси учун тўлаган пулингиз тугаб, тўсатдан чироғингиз ўчиб қолса нима қиласиз?
— Қўшниларни уйига мўралайман. Кимда яна чироқ ўчди экан деб...

16
Агар ўрмонда олдингиздан айиқ чиқиб қолса, бир четга ўтиб тиланчига ўхшаб туриб олинг. Айиқ ҳам аниқ сиз тарафга қарамай ўтиб кетади.
15
— Мушугингни лақаби нима?
— Ҳар доимги лақабими ёки косамдаги гўштни ўғирлаб кетаётганида нима деб чақиришимни айтайми?
15