Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Чоли ҳаммомда узоқ қолиб кетганидан ҳавотир олган кампир бақириб:
— Ҳой чол, нималар қиляпсиз? – дебди.
Чол ҳаммомда туриб ғалати овозда жавоб берибди:
— Тис-с-сларимни ювяпман.
Кампир яна бақириб:
— Меникиниям ювиб чиқинг, - деган экан.
8
Ижтимоий тармоқларда жуда кўп ўтирган ота фарзандли бўлибди. Фарзанди улғайгач, отасидан сўрабди:
— Ада, мени исмимни ким қўйган?
— Твиттер, телеграм, инстаграмм, ...
— Ким у қариндошларимизми? Нега улар уйимизга келишмайди?
10
“Ў” ҳарфи ҳар қандай вазиятда жуда керак бўлади.
Масалан, дўстингни янги кийимини мақташ учун, дўконда сиз танлаган кийим қимматлигини айтиш учун ва ҳаттоки, кўчада бировларга қўполлик қилиш учун!
9
Бир киши янги турк гиламини сотиб олибди. Энди уйига кирган ҳар бир одамни оёқ кийимини ечишга мажбур қиляпти.
“Албатта , ахир гилам туркияникида”, дейсизми?
Ҳа тўғри, лекин гилам деворга осилган экан-да...
11
Жаҳонгир мактабдан келиб, адасига дебди:
— Ада, бугун 5 олдим! Эртага пул берасизми?
Адаси ўғлига қараб туриб:
— Қачон мактабдан 777 олиб келсанг, сўраган пулингни бераман. Бошингга шапкаям олиб бераман, - дермиш.
16
Қишлоқ кўчасидан қушдек учиб бораётган "Нексия" дарвоза ёнидаги супада ўтирган Афандининг рўпарасига бориб тўхтади. Машинадан олифта кийинган бир йигит тушди-да, Афандига салом бериб, уни бағрига босди.
— Дада, - деди йигит уни танимай турган Афандига, - нима, мени танимаяпсизми?
— Йўқ, таниёлмай турибман, - деди Афанди йигитга бошдан-оёқ тикилиб.
— Ахир мен, сиз бундан 10 йил олдин шаҳарга нос олиб келиш учун юборган ўғлингизман! Ўшанда шаҳарда қолиб кетиб, ишга кирдим. Уйли-жойли бўлдим, машина сотиб олдим, бойиб кетдим! Дуруст қилибманми, дада? – дебди йигит қувониб.
Афанди ҳечам хурсанд бўлмай:
— Хўш, нос қани? – дермиш.
11
Буратина бир мазза қилиб ҳаммомда чўмилмоқчи бўлиб, иссиқхонага кирган экан, ёниб кетибди.
8
Ангела Меркель:
— Путин, биз парадга бора олмаймиз.
Путин:
— Жуда яхши, биз асирларнинг иштирокини режалаштирмаган эдик...!
11
— Ишхонангиздаги раҳбарга муносабатингиз қандай?
— Худди хотинимга ўхшаш. Раҳбаримиз озгина ёқади,озгина қўрқаман ва бирозгина бошқаси бўлишини истайман...
13
Икки ўртоқ дўстини уйига меҳмонга боришибди. Уй эшигини ёнига етиб келгач, йигитлардан бири эшикни оёғи билан тепиб таққиллатибди.
Ёнидаги дўсти ҳайрон бўлиб:
— Нега эшикни оёғинг билан таққиллатяпсан? - деб сўраса, дўсти:
— Мезбон бизни қўлимиз банд экан деб ўйласин. Акс ҳолда у бизни қуруқ қўл билан уйига киргазмайди, - деган экан.
14