Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Ҳозир 3 ёшли болакайлар компьютерда ишлашни, селфи суратга олишни билишади. Мен-чи, шу ёшимда қора сақични чайнаб, магнитофонда кассета эшитиб юрардим.
9
Сени орқангдан кулишса, хафа бўлма. Йиғлашларидан қўрқгин!!!
9
Қизлар, чирой ўткинчидир! Шунинг учун тирноқ ва киприкларни ўстирманг, ақлни ўстириш билан шуғулланинг!
8

Йигит дўстига:
— Нима у? Учиб ўтиб кетган?
Дўсти:
— 2021 йил! Учиб ўтиб кетди...

12
— Яхши қиз, мени қаерга судраб кетяпсиз?
— Никоҳ ўқитишга!
— Лекин ҳали яхшироқ танишмадик-ку...?
— Никоҳ ўқитиб олайлик. Онам шунақа деб тайинлагандилар!
7
Хотин эрига:
— Озишимни хоҳласангиз, ҳам бир кило учун 100 мингдан тўлайсиз-ми? - дебди.
Эри бўлса:
— Инсофинг борми хотин? Бозорда думбани нархи қанча туришини биласанми? - деб кулиб юборибди.
9
Ботаника ўқитувчисига ўқувчи савол берибди:
— Дарахтлар ёрдамида шимол ва жануб томонларни қандай билиб олса бўладими?
Ўқитувчи:
— Жуда-ям осон-ку! Арча-шимол, пальма эса жануб.
8
Олимларнинг фикрича, тез орада шартномаларда ёзилаётган кредит берувчи ташкилотнинг шартларини фақат электрон микроскоп ёрдамида ўқий олиш мумкин бўлади.
8
Иккита ҳамкасб суҳбатлашмоқда:
— Маошимни деярли ҳаммасини сайёҳатга сарфлаяпман.
— Йўл ҳаққи ошганидан хабарим бор...!
9
Қўлга тушган мактаб қоровулини тергов қилишяпти:
— Ҳўш, айтинг-чи? Мактабдан нималарни ўғриладингиз? – сўрабди терговчи.
Қоровул юзини буриштириб:
— Хўжалик бўлими мудиридан бирор арзгулик нарса қолмаган-ку ўзи...?! – дебди.
10