Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир киши уйида ухлаб ётса, ҳадеб қулоғига “Айфон, айфон” деган товуш келаверибди. Ўрнидан туриб, деразадан пастга қараса, ёш болалар ўйнаб юрганмиш.
— Ҳой тирранчалар, намунча “Айфон” деб бақирасанлар!? Уйқуни-ям белига тепдиларинг! – деса, болалар:
— Амаки, биз Аюбхон ўртоғимизни чақиряпмиз, - дейишган экан.
17
Ҳужжатларини текшираётган ЙПҲ ходимига асабийлашган ҳайдовчи дебди:
— Тезроқ бўлсангиз-чи! Орқамдан ҳамкасбларингиз қувлаб келишяпти.
10
Бир одамни машина уриб кетибди. Врач уни кўриб “Тамом” дебди.
Ҳалиги одам бошини кўтариб “Мен тирикман!” деб қичқирса, хотини ёнига келиб “Тинчланинг азизим! Врач биладими ё сиз биласизми!?” деган экан.
10
Мўжизалар ёнгинамизда!
Божхоначи дўстим кўзини юмиб туриб 500 минг пул ишлаб олди...! Қанақасига?
11
— Биласанми дўстим, кеча мен сени хотинингни тушимда кўрибман.
— Хўш, у сенга нима деб бақирди?
— Ҳеч нарса деб бақиргани йўқ...
— Унда адашибсан. У мени хотиним эмас!
8
Тасаввур қилинг! Агар дарахтлардан Wi-Fi тарқатилганида эди... Ҳамма дарахт экишни бошлаб юборарди. Шаҳримиз ям-яшил дарахтзорга айланиб, экологик муаммолардан ҳам халос бўлар эдик.
Афсуски, бу дарахт деганлари кислород тарқатишдан бошқасига ярамайди-да...!!!
8
Эр-хотин кечки пайт салқинда кўчада айланиб юришса, олдидан қўшниси чиқиб қолибди.
— Нега бир ўзингиз юрибсиз? Хўжайин қани? – сўрабди хотин қўшни аёлдан.
— Эрим тўрт оёқли дўсти билан бирга... – дебди аёл.
— Ҳа, ит билан айланиб юрибдими? – деса, қўшни:
— Йўқ, янги диван сотиб олган эдик, - дермиш.
12
Бир киши ишдан қайтаётса, уйини ёнида бир лўлини учратибди. Лўли ундан:
— Эски-туски нарсаларингиз бўлса оламиз, - дебди.
Ҳалиги киши:
— Йўқ! Эски нарсаларимиз йўқ! – деб уйига кириб кетса, бироздан кейин телефон жиринглабди.
— Алло, - деса, нотаниш овозда кимдир шундай дебди:
— Ҳовлингиз эски-туски нарсаларга тўла экан. Ўзингизни хабарингиз йўқми!? Йиғиштириб олиб кетдик.
12
Цех бошлиғи ишчиларидан сўрабди:
— Директор келмадими?
— Йўқ, - дебди ишчилар.
— Ҳа майли. Мен хонамда бироз ухлаб оламан.
Бироздан кейин яна чиқиб сўрабди:
— Директор келмадими?
— Йўқ, ҳали келгани йўқ! – деб жавоб берибди ишчилар.
Цех бошлиғи дебди:
— Ҳа яхши. Мен хонамга кириб ухлаб тураман. Хабар олиб туринглар...
Бироздан кейин директор келиб қолибди. Ҳамма ишчилар директорга қараб:
— Қаерларда юрибсиз?! Сизни деб 2 соатдан бери цех бошлиғимиз уйғона олмаяптилар, - дермиш.
29
Саратоннинг иссиқ кунларидан бирида акула роса чанқапти. Пляждаги барга кириб, муздек пиводан тўйиб ичибди. Кейин елкасига сочиғини ташлаб, чўмилгани денгизга ўзини отибди.
8