Машҳур расмлар кўргазмасига кириш учун чегирма эълон қилинибди. Фақат кўзи ожизлиги тўғрисида гувоҳномани кўрсатиб кириш талаб қилинаётган экан.
Автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ўзига-ўзи дермиш: "Ҳаммамиз уйда ўтирганимизда кўчаларда машиналаримиз бемалол юрарди-я..."
Консерватория талабаси: — Устоз, мен билмоқчи эдим. Овозим ҳеч нарсага ярамайдими? Устоз: — Ярайди. Масалан, ёнғин чиқганда.
Бир йигит дўстидан қарз сўрабди: — Дўстим, 200 минг қарз бериб тур! — Майли, ойни охирида қайтарасан! - дебди дўсти. — Қанақа қилиб қайтараман. — Олганингдан кейин қайтарасан-да! - дебди яна дўсти. — Унда ойни охирида қарзимни қайтаришим учун пул бериб турарсан, - дермиш йигит.
— Ойлик маошинг каттами? — Ҳа. Кўп маош оламан. Ҳамма солиқларни тўлашимга етади.
Талаба кафега кириб ўтирса, столга қўйилган туз ва мурчга кўзи тушибди. Официантни чақириб: — Нимага столга туз қўйгансизлар? – деб сўраса, официант: — Агар еяётган овқатингизни тузи кам бўлса солиш учун, - дебди. Талаба бўлса: — Унда нега овқат қўймагансизлар? – деган экан.
Бугун ўзимни ёмон ҳис қиляпман. Кучим, мадорим йўқ. Умуман эмас албатта! Овқат ейишга кучим етиб турибди...
Карантиннинг 1 ҳафтасида севимли фильмимни 4 та фаслини кўриб тугатдим. Энди иш қидираётган вақтимда резюмега "Қатъиятлилик" ва "Чидамлик" каби хислатларимни ҳам қўшиб ёзсам бўлади.
— Салом ўртоқ! Кўринмайсан. Қаерда ишлаяпсан?
— Ҳеч қаерда...
— Унда нима иш қиляпсан?
— Бекорчилик.
— Зўр иш-ку!
— Ҳа! Рақобатни айтмайсанми!?
Кўп қаватли уйда яшовчи ёшгина йигит ноғора сотиб олибди. Эрта-ю, кеч тақир-туқур, тақир-туқур ҳамманинг жонига тегиб кетибди. Қўшнилар чиқиб шикоят қилишибди. Фойдаси бўлмабди. Лекин ёнгинасида яшовчи қари қўшниси индамасмиш.
Бир куни у кўчада ноғорасини кўтариб уйига кириб кетаётган йигитни учратиб қолиб унга шундай дебди:
— Сен ўзи биласанми ноғоранинг ичида нималар борлигини???
Шу кундан бошлаб ноғоранинг товуши умуман эшитилмай қолган экан.
412 413 414 415 416 ... 507