Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Отаси 7 ёшли ўғлига дебди:
— Сенга неча мартта айтганман, гугуртни ўйнаш мумкин эмас деб!?
Ўғли:
— Мен уни ўйнамадим. Мен сигаретимни ёқиб олдим, ада! – деган экан.
10

Иштонинг "D&G", туфли "Gucci", майка "Аrmаni", сумка "Louis Vuitton", телефон "iPhone 11 Pro Max"…
Мен бир нарсага ҳайронман, сен автобусда нима қиляпсан?

17
— Азизим, бугун кайфиятим йўқ. Нима учунлигини сўраманг.
— Хўп!
— Билардим, сиз менга доим беэътибор бўлгансиз!
8
Банк ходими ошхонага тушлик қилгани кирса, ошхонада ҳеч ким йўқ эмиш. Қараса қоровул ўтирган экан.
Ходим сўрабди:
— Қани ишчилар?
Қоровул:
— Улар ҳозир тушликка чиқиб кетишди, - дермиш.
7
— Бир танишимни қариндоши биттагина ғишт билан уй-жой қурибди.
— Қанақасига, бир дона ғишт билан-а!?
— Ҳа, ўша қариндоши ГАИ ходими экан. Ғишт эса - йўл белгиси!
10
— Эрингизга мутлоқ тинчлик керак. Уни асаблари чарчаган. Мана тинчлантирувчи дори.
— Унга қачон ичкизай, доктор?
— Мени нотўғри тушундингиз. Дори сиз учун!
6
Аввал прокурор бўлиб ишлаган одам завод раҳбари лавозимига ишга тайинланибди ва ишчиларга қараб:
— Мен сизларга ўғрилик қилиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман ҳали!!! - дермиш.
8
Бир йигит мотоциклда кетаётса елкасини чумоли чақиб олибди. Йигит елкасидан чумолини олибди-да:
— Агар яна чақсанг, у ёғига пиёда кетасан! - деб чумолини яна елкасига қўйибди.
10
Маршруткага бозордан бир аёл катта сумкалари билан чиқди. Ёнида ёшгина қизалоғи ҳам бор экан. Бир амаллаб ўриндиққа жойлашиб олиб, аёл қизига деди:
— Аданг шунча нарса олганимизни кўриб нима деркинлар-а?!
Қизалоқ бўлса ҳеч иккиланмай:
— Бозорда бирор нарса қолдими ўзи дейдилар, - дебди.
6
— Устоз, 10 минг сўм билан қаерга дам олишга борсам бўлади.
— 1990 йилларда шу пул билан айланиб келсанг бўларди...
8