Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бола ўртоғига норози бўлиб деди:
— Итим сенга ёқмадими? Нега унга афтингни қийшайтиряпсан?
— Аввал ўзи бошлади-ку!
6
Туяни беш кун сув ичмасдан яшашига ишонмаган балиқ, туяга миниб, чўлга йўл олибди...
10
Бир куни ёш йигит кўчада кўзгу топиб олибди. Унда ўзини аксини кўриб:
— Мен билан уришасанми? Тўхтаб тур, унда ҳозир кроссовкамни кийиб келай, - деб кетибди.
Қайтиб келгунича кўзгуни машина босиб, майдалаб кетибди. Шунда йигит:
— Номард, бир кишига нечтанг уришансанлар, - дермиш.
10
Автобусда бир жувон эркак билан жанжаллашмоқда:
— Сен хотинбоз, шилқимсан! Бирорта ҳам сочи узунни ўтказиб юбормаяпсан, - дебди аёл бақириб. Шунда бир қари кампир дермиш:
— Кечирасан қизим, сен уни уришяпсанми ёки реклама қиляпсанми???
10
Соат дўконида:
— Мана шу соатни харид қилинг! Бу Швейцария соатларининг айнан нусхаси!
— Майли беринг! Мана сизга АҚШ долларининг айнан нусхаси!
6
Қари кампирни эри кўчадан келиб:
— Яхши қиз, танишсак бўладими? - деса, кампир:
— Қимизни кўпайтириб юборибсиз-ку чол! - дермиш.
7
Бир куни ўзбек, инглиз ва рус кетаётишса, олдидан дев чиқиб қолибди. Рус ва инглиз дағ-дағ қалтираб қолишибди.
Ўзбек эса:
— Ие, оғайни қалайсан?! Юр, чойхона бор бугун, кетдик, - деса, дев ҳам оғзи очилиб, ўзбекка қўшилиб кетиб қолган экан.
10
Бир аёл жон бераётган экан. Эридан сўрабди:
— Менга хиёнат қилганмисиз?
— Бу нима деганинг?! Албатта йўқ! - дебди эри. Шунда хотини:
— Тўғрисини айтаверинг, хиёнат қилганмисиз? Барибир умрим тугаяпти, - деса, эри:
— Мабодо ўлмай қолсанг-чи!? - дермиш.
8
Адолат излаб жуда кўп юрибди. Лекин, бошқа йўлдан кетаётганини билмас экан.
8
Жуда-ям банд бўлган врач хонасига кирган "беморга" орқа ўгириб дебди:
— Кийимларингизни ечинг!
— Нима учун?
— Айтганимни қилинг, мен врачман!
— Хўп, мана ечиндим... Мен пицца етказиб бериш хизматидан эдим, ...аслида!
7