Самолёт ҳавода дафъатан чалқанчасига ағдарилган ҳолда уча бошлади. Стюардесса йўловчиларни тинчлантиряпти:
— Ҳурматли йўловчилар, Қўрқманглар!
Ҳозир учувчимиз бурнига дори томизиб олсин, самолётимиз асл ҳолига қайтади!
Кўчада кетаётган чиройли қиз ёнига бир йигит келиб:
— Яхши қиз телефонингизни бера оласизми? - дебди.
Қиз жилмайиб:
— Бир кўришдаёқ севиб қолдингизми?! - деса, йигит:
— Йўқ, бир урунишдаёқ телефонни ўғирламоқчиман! - дермиш.
Эри хотинига:
— Агар уйда ҳам ўзингни кассирдек тутишни бас қилмасанг, ҳозироқ кийим-кечакларимни йиғиштираман-да, кетаман!
Хотини:
— Қадоқлаб, пакетга солиб берайми?
Фаррош аёл милицияга шикоят қилмоқда:
— Ортимдан келиб, тилла занжиримни ўғирлаб кетди.
— Сиз қочишга уринмадингизми?
— Қаёққа қочаман? Ўнг тарафимда девор, чап тарафимда челак, орқамда ўша аблаҳ ўғри турибди. Олд томондаги полларни ювиб бўлгандим. Ифлос қилгим келмади.
Афанди кечқурун йўлга чиқибди. Йўлни ёритиш учун телефон фонарини ёқибди. Борар манзилига қўнғироқ қилмоқчи бўлиб, чўнтагига қўл солса, телефон йўқ экан. Хотинига қўнғироқ қилиб:
— Хотин, телефоним уйда қолибди. Фалончига қўнғироқ қилиб, мени кетганлигимни айт, - деса, хотини бироздан сўнг қайта қўнғироқ қилиб:
— Телефонни тополмадим. Уйига кириб бораверинг, - дебди. Афанди жаҳли чиқиб, қараса телефон қўлида экан.
Бир бемор докторга келиб:
— Қорним оғрияпти, дори беринг, - деса, доктор шошилганидан итига олган дорини бериб юборибди.
Бир ҳафтадан кейин бояги бемор яна келиб:
— Доктор, менга берган дорингизни номи нима эди? Ҳеч қайси дорихонадан топа олмаяпман, - дермиш.
Бир қиз дугонасига:
— Ўзингга йигит топишинг учун кўчага ясанган ва хушчақчақ ҳолда чиқ! Чунки кўчада ўзига қарамаган ва ғамгин аёлларнинг барчаси турмушга чиқганлар бўлади!
— Сенга умрингда бирортаси "гўзал" деб айтганми?
— Ҳа. Бозорда, — Картошкадан олиб кетинг, гўзал қиз! - деб айтишган...
— Ойижон, келинг, ўйин ўйнаймиз.
— Қанақа ўйин?
— «Ҳайвонот боғида» деган ўйин. Биз қафасдаги ҳайвонлар бўламиз, сиз эса томошабин бўлиб бизга олма, конфетлар ташлайсиз.
— Қўйсанг-чи Азиз, нима қиласан уни?! Кичкиналигини қара!
— Бошимни қотирмасдан бер бу ёққа ойликни!
420 421 422 423 424 ... 507