Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Қўйсанг-чи Азиз, нима қиласан уни?! Кичкиналигини қара!
— Бошимни қотирмасдан бер бу ёққа ойликни!
80
— Айтгинчи дўстим, пулларимни қаерда сақласам бўлади? Банкдами ёки уйдами?
— Эҳ оғайни, мени чўнтакларим хизматингга тайёр!!!
81
Учта талаба қиз битта уйда туришар экан. Улардан бири рус, бири турк, учинчиси эса ўзбек экан.
Бир куни ёмғир ёға бошлабди. Рус қиз сайр қилгани чиқиб кетибди, турк қизи - деразани очиб ёмғирни томоша қила бошлабди.
Ўзбек эса:
— Вой, кирларимни дордан йиғиб олай!, - деб ҳовлига югуриб чиқиб кетибди.
66
Телефонда танишиб қолган йигит ва қиз суҳбатлашишмоқда:
— Яхши қиз, бўйингиз баландми?
— Бўйим 145 сантиметр.
— Вой, жажжигина малика экансиз-да... Вазнингиз-чи?
— Вазним ундан ҳам камроқ 130.
106
— Дада, илонлар ҳам гапирадими?
Дадаси секин қайнонасига ўгирилиб қараб:
— Набирангиз сизга савол беряпти?, - дермиш.
112
Миллионлаб инсонлар телефон наушникларини сими чигал бўлаверишидан азият чекади.
Шунинг учун Apple компанияси Iphone7 учун симсиз наушникларни ишлаб чиқарди. Энди улар чигал бўлмайди — шунчаки йўқолиб қолади.
110
Эр-хотин хиёбонда айланиб юришган экан. Эр ҳар замонда — Эшитаман, азизам, - деб кетармуш.
Хотинини жаҳли чиқиб:
— Агар яна бир мартта қарғани "қағиллашига", — "Эшитаман, азизам" десангиз, мендан яхшилик кутманг дебди.
94
Хотини хасис эридан сўраяпти:
— Дадаси, бугун овқатга тухумни оқини солайми, сариғиними?
— Бугун байрам, майли бутун солақол!, - дермиш эри.
117
Уйга эрта тонгда қайтган эрига хотини деди:
— Уйга нега тонг саҳарда қайтдингиз?!
Эри эса ҳеч иккиланмай:
— Бундай пайтда борадиган бошқа жой бўлмаса нима қилишим керак?! - дермиш.
108
— Улар анчадан бери шунақа бир-бирларига яқинми?
— Ким?
— Қошларинг...
91