Афандининг бир бой қўшниси бор экан. У бой нуқул афандига хатларини бепул ёздириб юраркан.
Бир киши сўрабди:
— Афанди, нега нуқул бойни хатларини бепул ёзиб берасан? Ахир у сенга ҳақ тўламайди-ку?!
Афанди дебди:
— Агар бойни хатларини ёзиб бермасам, у менга кўп пул тўлай бошлайдими???
Икки дугона кинога кетишаётганда, йўлларидан бир эркак чиқибди. Дугоналардан бири ҳалиги эркак билан жуда илиқ сўрашибди.
Шунда иккинчиси:
— Бунча узоқ саломлашмасанг, ким бу ўзи? – деб сўраса,
Дугонаси:
— Шунчаки, иккинчи эримнинг, биринчи хотинини, учинчи эри бўлади! – деган экан.
Бир киши газетага эълон берибди.
"Мен иш излаяпман. Маоши кўп бўлиши шарт эмас. Фақат битта шартим, душанбадан жумагача дам олиш, шанба якшанба кунлари эса хордиқ бўлса кифоя" деб ёзиб қўйибди.
Радиода бошловчи:
— Марҳамат, ҳурматли муҳлис. Сизга, яқинларингизга салом ва табрикларингиз бўлса, жўнатиш имкониятини берамиз.
Муҳлис:
— Мени эшитиб турган ҳаммага салом. Айниқса кеча ўғлим бензин оламан, - деб заправкага кетганди. Агар у ҳам мени эшитиб турган бўлса, унгаям алангали салом. Ўғлим, очерединг кеб қолдими болаааам?
— Йўқ, менга кеганида тамом бўлиб қолди