Янги келин куёвга:
— Нуқул дадам билан карта ўйнаганингиз ўйнаган-а!.. Ора-сирада, ҳеч бўлмаса, бир марта мен томонгаям қараб қўйсангиз, камайиб қоласизми?
— Менга қара, биз дадангникига бекорга келганимиз йўқ-ку, ахир!.. Сенга қарайверсам, машинага пулни қандай йиғиб оламиз?
Эр уйига хурсанд келиб қичқирибди:
— Хотин, нарсаларингни йиғиштир, мен бир миллион доллар ютиб олдим!
Хотини ҳам хурсанд бўлиб шошиб қолибди:
— Қаерга борамиз? Ёзги кийимларимни олайми ёки қишкилариними?
— Ҳамма нарсаларингни йиғиштир, - дедим сенга. Йиғиштир ва кўзимдан йўқол.
Бир одам кечки зиёфатдан маст бўлиб келиб ухлаб қолибди. Эрталаб деразаси таққиллармиш. Ўрнидан туриб мастликда дераза деб кўзгуни олдига бориб:
— Сенга нима бор? Бор йўқол алкаш, - дермиш.