Кечагина уйланган йигитнинг хурсандчилиги ичига сиғмай, тоғларга чиқиб бақира бошлабди:
— Мен бахтлиман!
— Мен бахтлиман!, - деган садо қайтибди.
— Мен уйландим, - деб бақирибди яна йигит.
Тоғлардан эса:
— Баттар бўл!, - деган садо қайтган экан.
Афанди бозорга эшагини олиб бориб, даллолга берди. Бир харидор унинг тишини кўрмоқчи бўлган эди, эшак харидорнинг қўлини тишлаб олибди. Харидор қўлини ушлаганича кетварибди. Орадан бир оз вақт ўтгач, иккинчи харидор келиб, у ҳам эшакни силаб кўрмоқчи бўлган эди, эшак уни тепиб юборди. Бу харидор ҳам оқсоқланиб кетиб қолибди. Даллол Афандининг олдига келиб ғазаб билан:
— Эшагингизнинг феъли ёмон экан. Олдидан келганни тишлайди, орқасидан келганни тепади. Бу эшакни биров текинга ҳам олмайди, - деса,
— Эшакни мен бу ерга сотгани олиб келганим йўқ, - деди афанди, — унинг менга кўрсатган азобини бошқалар ҳам татиб кўрсин, - деб олиб келган эдим.
Бир куни афанди кўчада кетаётса, йўл четида ҳамён ётганмиш. Ҳамённи олиб уч мартта "кимники?" дебди. Ичини очиб қараса, анчагина пул бор экан. Пулларни олиб, чўнтагига солса, ҳамёнда кўзгуям боракан. Унга қараб, ўз аксини кўрибди-да:
— Ие, ака ҳамён сизникимиди? Узр, - дебди-да, пулларни қайтариб солиб, ҳамённи ерга ташлаб кетган экан.