Бир куни афанди балиқ овига борибди, лекин хўрак олиш эсдан чиқибди.
Қоғозга “чувалчанг” деб ёзиб, қармоқни сувга ташлабди. Бироздан кейин қармоқни кўтарса, қоғозни орқа томонига “балиқ” деб ёзиб қўйилганмиш.
Эр хотинига дебди:
— Онаси, бугун уйимизга яқин дўстимни меҳмонга чақирдим.
Хотини:
— Нима? Меҳмон? Бола касал, мени ишларим бошимдан ошиб ётибди. Уйни аҳволига қараб бўлмайди. Музлатгич бўм-бўш! Бу кишим меҳмон чақирганмушлар...!
Эри:
— Шунинг учун ҳам чақиряпман-да! Дўстим бўйдоқ. Охирги пайт уйланиш ҳақида кўп уйлаяпти. Бизникига келиб уйлангандан кейинги ҳаётини бир кўриб кетсин дегандим...
Телефон қўнғироқларга жавоб бермаган ўғилга отаси хабар ёзмоқда:
“Ўғлим, битирув имтиҳонларинг қалай ўтди? Жавобингни кутаман!”
Ўғли жавоб ёзяпти:
“Имтиҳон зўр ўтди! Устозимга ёқди. Кузда яна такрорлашимни сўради!”
Ўзбекона топишмоқ:
Қайси одам уйидан нима олиб кетаётганини аниқ биладию, нима олиб келаётганини аниқ билмайди?
Жавоб: Бирор бир йиғинга тоғора кўтариб кетаётган ўзбек аёли. Кетаётганида ичида нима борлигини аниқ билади, қайтаётганда тоғораси ичида нима борлигини аниқ айтолмайди.
Ўғли отасидан сўрабди:
— Ада, менга беш минг беринг.
Адаси бўлса:
— Нима, тўрт минг? Уч мингни нима қиласан? Сенга икки минг ҳам етади! Мана минг сўм, - деб беш юз сўм берган экан!